RU

Последние новости

10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  2 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   8 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  6 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  7 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  16 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  53

Сидней-2000. Шацких, Алиқулов, Акопянц, Солиевлар авлоди қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди? Новости

Сидней-2000. Шацких, Алиқулов, Акопянц, Солиевлар авлоди қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?

Париждаги Олимпиадага йўлланма берувчи Қатардаги U-23 Осиё Кубоги стартига тобора оз қолмоқда.

Бири жаҳон чемпионати бўлса, иккинчиси Олимпия ўйинлари. Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари дастлабки уринишини (1996 йилги Атланта Олимпиадаси) ёдга олгандик. Бугун вакилларимизнинг Сидней-2000 Олимпия ўйинлари йўлидаги иштирокига тўхталамиз. 

2000 йилги мусобақада Осиёдан кимлар қатнашган? 

Сиднейда ўтказилган Олимпиадага ҳам Осиёдан учта жамоа борган: Жанубий Корея, Япония ва Қувайт. Бу жамоалардан фақат Япония кейинги босқичга чиққан. Жанубий Корея билан Қувайт гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, ўз иштирокини якунлаган.

Сидней-2000 Олимпия ўйинларида Камерун мусобақа ғолиби бўлган. Камерун U-23 терма жамоаси финалда Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этган. Ўйин 2:2 ҳисобида тугайди ва лотереялар баҳси 5:3 ҳисобида африкаликлар фойдасига якун топади. Бронза медаллар учун кечган баҳсда Чили АҚШни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.


Ўзбекистон йўлига ким тўғаноқ бўлган?

1996 йилги Олимпия ўйинлари саралаш босқичида бизни Қозоғистон терма жамоаси гуруҳда қолдириб кетганди. Буни қарангки, Сидней-2000 йўлида ҳам Қозоғистон бизни ортда қолдириб кетган.

Осиёда саралаш икки босқичда ўтказилган. Биринчи босқичда 35 жамоа 9та гуруҳга бўлинган ҳолда курашган. Ҳар бир гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга чиққан. Иккинчи босқичда 9та жамоа 3тадан 3 гуруҳга бўлинган ва фақат гуруҳ ғолибларигина Олимпиада йўлланмасига эга чиққан.


Ўзбекистон қайд этган натижалар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш баҳсларининг 5-гуруҳида иштирок этган. Бу гуруҳда 5та жамоа кураш олиб борган: биздан ташқари Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон. 

1-тур. 03.04.1999

Ўзбекистон - Қирғизистон 3:1

2-тур. 10.04.1999

Ўзбекистон - Тожикистон 3:0

3-тур. 24.04.1999

Туркманистон - Ўзбекистон 1:1

4-тур. 15.05.1999

Ўзбекистон - Қозоғистон 0:2

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Виталий Почуев (Шерзод Шарипов, 67), Асрор Алиқулов, Равшан Маталиев, Олег Собиров, Леонид Кошелев (Умид Исоқов, 79), Хуршид Ғофуров, Вячеслав Пономарёв, Анвар Солиев (Владимир Шишелов, 60), Максим Шацких, Андрей Акопянц. 

Голлар: Самат Смаков, 49. Дмитрий Галич, 72.


5-тур. 29.05.1999

Қозоғистон - Ўзбекистон 3:1

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Виталий Почуев, Асрор Алиқулов, Равшан Маталиев, Леонид Кошелев, Вячеслав Пономарёв, Максим Шацких (Улуғбек Бақоев, 56), Андрей Акопянц, Владимир Шишелов (Умид Исоқов, 64), Владимир Баранов (Николай Сергиенко, 71), Константин Кузнецов.

Голлар: Дмитрий Галич, 14. Алихан Акказинов, 24. Али Алиев, 89 - Игорь Солошенко, 65 автогол.   

6-тур. 12.06.1999

Ўзбекистон - Туркманистон 3:0


7-тур. 26.06.1999

Тожикистон - Ўзбекистон 0:2


8-тур. 03.07.1999

Қирғизистон - Ўзбекистон 0:2

Кўриб турганингиздек, гуруҳда 8та учрашув ўтказган вакилларимиз шундан 5тасида ғалаба қозониб, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган ҳолда иккинчи бўлишган. Ҳар иккала мағлубият Қозоғистон билан кечган баҳсда қайд этилган. Қозоғистон ягона мағлубиятини сафарда Туркманистондан қабул қилиб олган.


Гуруҳ ғолиблари

Саралашнинг биринчи босқичи жамоаларни 9та гуруҳга бўлган ҳолда ўтказилганини айтиб ўтдик. Гуруҳ ғолиблари сифатида қуйидаги жамоалар кейинги босқичга йўл олган: 

Қатар

Қувайт

Саудия Арабистони

Баҳрайн 

Қозоғистон

Япония

Хитой

Жанубий Корея

Таиланд

Иккинчи босқичда 9 ғолиб жамоа учтадан уч гуруҳга бўлинган:

"A" гуруҳи: Қувайт, Саудия Арабистони, Қатар.

"B" гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Баҳрайн. 

"C" гуруҳи: Япония, Қозоғистон, Таиланд.

Ҳар бир гуруҳдан фақат биринчи ўринни эгаллаган жамоа (Қувайт 9 очко, Жанубий Корея 10 очко, Япония 12 очко) Сиднейда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган. Ўзбекистон терма жамоаси эса Олимпиада сари иккинчи уринишда ҳам биринчи босқичдаёқ ўз иштирокини тўхтатган.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика