RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  0 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  6 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  378 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Сиаваш Ҳақназари: "Бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ, ўзимизнинг аниқ мақсадимиз бор" Новости

Сиаваш Ҳақназари: "Бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ, ўзимизнинг аниқ мақсадимиз бор"

"Навбаҳор" футболчиси Сиаваш Ҳақназари "Пахтакор"га қарши кечган ярим финал баҳсидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Биринчи навбатда бутун жамоани, жамоа президентини, ҳокимни ва мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Мавсум бошиданоқ ушбу мақсад сари қадам ташлаб келмоқдамиз. Ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман, сабаби биз бир киши кам бўлиб ҳаракатландик. Ҳали хурсанд бўлишга эрта сабаби олдинда финал учрашуви бор. Эртадан бошлаб финал ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

- Финал ҳақида нималар дея оласиз? "Андижон"га қарши ўйнаш осон эмас.

- Бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ. Бизда аниқ мақсад бор. Чемпион бўлишимиз учун боримизни берамиз.

- "Навбаҳор" бугунги учрашувда "Пахтакор"дан ўйиннинг қайси жабҳаларида устунроқ бўлди деб ўйлайсиз?

- Бундай ўйинларда 90 дақиқадан сўнг футбол сифати эмас, хоҳиш ва иштиёқ асосий планга чиқади. Сиз қанчалик ғалаба қозонишни истаётган бўлишингиз керак.

- Эрон ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичини бошлаш арафасида турибди, Қирғизистон ва БААга қарши кечадиган учрашувлар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Терма жамоамиз яхши ҳолатда. Барчаси яхши. Терма жамоамиз бу сафар ҳам Эрон халқини хурсанд қила олишига ишонаман.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика