RU

Последние новости

12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  2 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  1 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  4 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  7 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  2 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  7

“Шунқорлар” барчаси учун раҳмат (Мухлис мактуби) Новости

“Шунқорлар” барчаси учун раҳмат (Мухлис мактуби)

Теги :  Қўқон-1912
"Қўқон-1912" клуби расмий сайтида мухлис томонидан ёзилган очиқ хат эълон қилинди. Қуйида ушбу мактубни ўқиш мумкин.
Қадрли жамоа аъзолари. Аслида бу сўзларни олдиларинга бориб ҳар бирларингга бирма-бир айтиб чиқмоқчи эдим. Лекин ўйлаб кўриб сўзларимни қоғозга ёзиб қуя қолдим. Бу йилги мавсум ҳам якунига етди. Шунинг учун ҳам ўз миннаторчилигимни билдириш мақсадида қоғоз қораладим. Аввало жамоамиз устози Нўъмон Ҳасановга ташаккур айтмоқчиман. Жар ёқасида қолган жамоани қабул қилиб, севимли клубимизни кучлилар сафида олиб қолганингиз учун раҳмат. Сизни бемалол кучли мутахассис деб атасак бўлаверади. (Агар кимдадир шубҳа бўлса жамоамизнинг биринчи даврада кўрсатган ўйинлари ва иккинчи даврадаги ўйинларни солиштирсин. Кейин айтсин, жозиба, тактика, маъно ва мантиқ қай бирида борлигини. “Пахтакор” шундай кучли мураббийни қўлдан чиқарганига афсусланса арзийди). Шунингдек, ўзининг ажойиб дриблинглари билан қўқонлик мухлислар меҳрнини қозонган Жавоҳир Сидиқов ва легионерларимиз Никола Валентич ҳамда Дарко Гожковичларга ҳам раҳмат айтаман. Кейинги йилда ҳам сизларни жамоамизда кўрсак хурсанд бўлардик. Сизларнинг ўйинларингдан роҳатландик, мазза қилдик. Ишонинглар йигитлар сизлар ҳеч бир ўйинчидан кам эмасликларингни исботладинглар. Кейинги йили бошқа жамоага ўтиб кетсаларинг ҳам қарорларингни тўғри қабул қиламиз. Фақат битта гап эсларингда турсин сизларни қаттиқ соғинамиз. Энди буюклик сари ОЛҒА.

Ўтган йили Дониёр Усмонов ва Қувондиқ Рўзиевларга бу сўзларни айта олмагандим. Бу футболчилар ҳам жамоа учун ўз меҳнатларини аямаган эдилар.
Сўнгги уч йилдан бери жамоанинг бирор бир ўйинини қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Имкон топдим дегунча машғулотларга ҳам келаман. Таништирув маросимларида ҳам шу ерда бўлдим. Бу ёғига ҳам севимли жамоа билан бирга бўламан, худо хоҳласа.

Бу жамоа учун ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга бошим ерга теккунча раҳмат айтаман. Клуб президентидан тортиб қаровулигача, хавфсизликни таъминлаган ходимларидан тортиб, матбуот ходимларигача РАҲМАТ!

Ушбу мактубни бизга исми шарифини номаълум бўлган бир мухлисимиз бериб юборибди. Унинг дил сўзларини сизларга етказишни ўзимизнинг бурчимиз деб ҳисобладик. Зеро, “Қўқон-1912” жамоаси ҳар доим ўз мухлисларини хурсанд қилишни мақсад қилган. Ишонамизки, янги мавсумда ҳам футбол ишқибозлари жамоамиз ғалабаларидан хурсанд бўлишади ва бизга шундай мактублар йўллашади.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика