RU

Последние новости

17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  10 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  8 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  10 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  8 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0 12:29Нидерландия футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак, сабаби..."  2 12:03Туркия терма жамоаси Евро 2024га тайёргарлик учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди  7 11:39Люпче Дориев — Ўзбекистон чемпионати тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчи  4

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор" Новости

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. "Шўртан" яхши жамоа экан. Бизда қизил карточка бўлиб қолди. Шу ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйлайман.

- Биринчи гол ижтимоий тармоқларда супер гол сифатида баҳоланаяпти. Бу вазиятда дарвозабоннинг айби борми ёки ҳимоячилар хато қилдими?

- Бу вазиятда бир кишини айблаш нотўғри. Ҳужумчи нотўғри жой танлаб тўпни ололмай қолди. Дарвозабон бунақа зарбани кутмаганди. Ҳар доим вазиятларга тайёр туриш керак. Бу гол учун аниқ кимдир айбдор демаган бўлардим.

- Дарвозабон Жамолиддин Ҳикматов қизил карточка олгач, нималарни ўзгартиришга мажбур бўлдингиз?

- Бир киши кам бўлиб қолгач, рақибда ҳужум қилиш учун кўпроқ бўш худудлар пайдо бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтдик, лекин бир киши кам бўлганимиз барибир ўз таъсирини кўрсатди.

- "Дўстлик"да бош мураббий масаласи қачон ҳал бўлади?

- Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор. Оилавий сабаб туфайли сафар ўйинларига ҳозирча кела олмаяпти.

- "Дўстлик"нинг салбий натижаларига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ўтган турда ҳам айтиб ўтгандим, бизнинг машғулотлар сунъий қопламали майдонда кечаяпти. Шу сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мураббийлар штаби мағлубиятли ўйинлардан кейин футболчиларга ишонч ва руҳият беришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
27 мар 21:07:25
Jamshid Abdusamadov
Тажрибали химоячи ярим химоячи хужумчи керак. Айникса уртага тажрибали уйинчи керак
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика