RU

Последние новости

19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  0 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  0 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  4 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  3 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  6 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  4 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9

Шуҳрат Қурбонов: "Машғулотларимиз сунъий майдонда ўтаётгани ўйинимизга таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин" Новости

Шуҳрат Қурбонов: "Машғулотларимиз сунъий майдонда ўтаётгани ўйинимизга таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Олимпик Мобиуз" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Йигитларга охиригача курашишгани учун рахмат айтаман. Қийин ўйин ўтказдик.

- Мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Назаримда пенальти сабаб ютқаздик. Яхши вазиятлар яратаётгандик. Қарши ҳужумда битта гол ўтказвордик ва яна пенальти. Шу факторлар мағлубиятимизга сабаб бўлди деб ўйлайман.

- "Дўстлик" ўтган турда ҳам кўп вазиятлар яратганди. Бугун ҳам ҳужумларни якунлашда хатоликлар кузатилди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик нима билан боғлиқ сизнингча?

- Машғулотларни сунъий майдонда ўтказаяпмиз. Балки шу фактор таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин.

- "Дўстлик" ўзига келиб олиши учун нечта ўйин зарур деб ҳисоблайсиз?

- Машғулотларни табиий майдонга кўчирсак, шунда натижаларимиз яхшиланиши керак. Шундан умид қилаяпмиз.

- Мағлубиятдан кейин навбатдаги ўйинга қадар жамоадаги руҳий босимни қандай енгиб ўтишни режа қилаяпсиз?

- Сиз тўғри айтдингиз, мағлубиятдан кейин жамоани ўйинга тайёрлаш қийин бўлади. Бунда биз мураббийлар штабининг ҳаракатлари самараси керак.

- Таркибда йўқотишлар бормиди?

- "Арал" билан ўйинда 1 нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат олди. Ҳозир таркибимизда йўқотиш фақат шу.

Рейтинг:    

Комментарии

   
21 мар 05:48:09
Бобокул Авезов
Олимпик билан икаласи про лигада навбатчи команда булиши олдиндан маълум эди.
   
20 мар 22:52:33
Jamshid Abdusamadov
Бир хил боллар купток нималигини билмидигандей уйнашди. Тактика йук боллар нима килишни билишмаяпти. 2-таймни бошида килинган замена окламади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика