RU

Последние новости

01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  0 00:45Миллатлар лигаси доирасида тўққизта ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  2 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  192 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  5 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  19 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  23 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  148 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  59 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  13

Шуҳрат Пўлатов: "Тезлик борасида оқсаяпмиз" Новости

Шуҳрат Пўлатов: "Тезлик борасида оқсаяпмиз"

Футзал бўйича ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шуҳрат Пўлатов 2-3 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳри мезбонлик қилган World Futsal Supercup-2014, яъни футзал бўйича клублар ўртасидаги жаҳон суперкубоги ўйинларини бошқариб қайтгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мазкур мусобақада тўртта қитъанинг энг кучли жамоалари - Чонбури Блувэйв (Осиё чемпиони), Интелли Орландиа (Жанубий Америка чемпиони), Қайрат (Европа чемпиони) ҳамда Динамо (Қитаълараро Кубок соҳиби) клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа бош соврини учун баҳс олиб боришди. Биз Шуҳрат Пўлатов Қозоғистон сафаридан қайтиб келгач, мамлакатимиздаги ягона ФИФА футзал реферисидан интервью олдик.

- Шухрат ака, клублар ўртасидаги Жаҳон Суперкубогига қачон таклиф олгандингиз?
- Суперкубок баҳсларига мусобақа ўтказилишидан роппа-роса икки ҳафта олдин таклиф тушганди. Очиғи, бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Нуфузи жиҳатидан жаҳон чемпионатидан кейин турадиган клублар ўртасидаги мусобақага бориш ҳар бир ҳакамнинг орзуси ҳисобланади.



- Ташкилотчилик қандай бўлди?
- Нуфузли мусобақа бўлгани учун мезбонлар уни юқори савияда ўтказишга астойдил тайёргарлик кўрганликлари шундоққина кўзга ташланди. Барча иштирокчилар - ҳакамлар, футзалчилар, мусобақани ёритиш учун келган ОАВ ҳодимларига барча шароитлар муҳайё қилинди.

- Иштирокчи жамоаларнинг савияси ҳақида нима дея оласиз?
- Ўз қитъаларининг энг кучли жамоалари ўйнашганидан кейин клубларнинг савияси ҳам шунга монанд бўлиши аниқ. Қайрат Европа чемпиони, Таиланднинг Чонбуриси Осиё чемпиони, Интелли Жанубий Америка чемпиони, Динамо эса ушбу мусобақанинг амалдаги чемпиони эди.

- Қитъалар ўртасидаги фарқни сездингизми? Клубларда ўйин услуби ёки тактика бўйича фарқ борми?
- Албатта, озгина фарқли жиҳатлари сезилди. Динамо ва Қайрат жамоалари бразилиялик легионер футзалчилардан ташкил топган. Жанубий Америка чемпиони ҳам айнан Бразилия клуби эди. Бразилия футзал бўйича жаҳон чемпиони. Бразилия терма жамоасининг 70-80 фоиз ўйинчилари шу турнирда иштирок этишди. Шундан келиб чиққан ҳолда мусобақанинг қанчалик нуфузли ва жуда ҳам кескин курашлар остида ўтганлигини билиш мумкин.

Айниқса, финал учрашув жуда ҳам кучли ва юқори темпда бўлиб ўтди. Тўғрисини айтсам, энг оғир, энг тез, ва энг зўр ўйинни ҳам айнан шу финалда ўтказдим. Чунки, Қайрат ва Динамо нафақат Европанинг, балки дунёнинг ҳам энг кучли футзал клублари хисобланади. Финал ўз номига яраша бўлиб ўтди. Иккала клуб ҳам бугунги кунда кучли эканлигини исботлашга уринди. Якунда омад Қайрат жамоасига кулиб боқди. Мезбонлар ҳал қилувчи финалда 3:2 ҳисобида ғалаба козонишди.

- Сиздан ташқари, яна қайси давлатдан ҳакамлар таклиф этилганди?
- Қирғизистондан Нурдин Букуев, чехиядан Карл Хейник, қозоғистонлик Талгат ҳамда мен Жаҳон Суперкубоги ўйинларида ҳакамлик қилдик. Мусобақа бошланишидан аввал ҳакамлар учун семинар ўтказилди.

- Мана шу Жаҳон Суперкубогида қатнашган жамоаларни бизнинг клублар билан таққослаганда, қайси жиҳатларда ортда қоляпмиз?
- Биринчи навбатда тезлик борасида. Алматида бўлиб ўтган ўйинларнинг барчаси тезликка қурилган. Ўйлаб ўтиришга вақт йўқ. Тўп узатилишида сониялар рол ўйнайди.

- Сизнингча, тезликни ошириш учун машғулотда нималарга эътибор бериш керак? Футзални ичида юрган мутахассис сифатида бу борада нима дея оласиз?
- Менимча, ёшларга кўпрок эътибор бериш керак. Машғулотларда кўпрок шу тезликка асосланган машқларни йўлга қўйиш керак. Айни пайтда Тошкентнинг Ардус ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йўналишда кетмоқда. Жамоага футалчиларни таклиф этишда ҳам ўша ўйинчининг тезлигига биринчи навбатда аҳамит бериляпти. Жуда ҳам ёш ва тезкор ўйинчиларни жалб этишмокда. Бошқа клубларда ҳам шу нарсани оммалаштириш керак.



- Бизда ёш футзал ҳакамларини тайёрлашга қанчалик эътибор қаратилмоқда?
- Муаммолар борлиги рост. Футзалда нафақат ҳакамлар, балки бошқа мутахассислар ҳам кўп эмас. Бошқа томондан биз ҳам қисқа фурсат ичида ФИФА ҳаками бўлиб қолмаганмиз. Бунга бир неча йиллар керак бўлган. ФИФА ҳаками бўлиш учун инглиз тилини билиш, ўз мамлакатининг олий лигасида камида икки йил ҳакамлик қилган, ёши 25 дан катта бўлиши каби бир қанча талаблари бор. Бизда Сергей Петров, Искандар Зоитов, Умид Пўлатов каби истеъдодли ҳакамлар бор. Аслида ФИФА ҳар йили камида 3-4 та номзод беришимизни сўрайди, лекин унинг талабларига тўғри келадиган ҳакамларимиз кўп эмас. ФИФАда ҳакамликни бошлаш учун 25-35 ёш оралиғида бўлиш лозим, 45 ёшда эса тугатишади. Ўзбекистон чемпионатида эса 48 ёшгача ҳакамлик қилиш мумкин.

- Эндиги режалар қандай?
- Ўзимизнинг ички милий чемпионатимиз ўтказилиши керак. Ўзбекистон чемпионатига 20 октябрь кунидан старт берилади. Пойтахтимиздаги Ўзбекистон спорт мажмоасида 20-27 октябрь кунлари биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтади. Маълумки, ўтган ҳафта анъанавий Ассоциация Кубогини ўтказдик. Унинг финалида Ардус клуби ҳамшаҳри Пахтакор жамоасидан йирик 4:0 ҳисобида устун келди. Бу йил чемпионатда янги клублар бор. Масалан, Олмалиқ жамоаси ташкил этилди. Таркибига кучли футзалчилар таклиф этиляпти. Тажрибали Александр Петров бош мураббий. Ўйлайманки, бу йилги чемпионатимиз янада қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика