RU

Последние новости

19:18"Манчестер Сити" — "Манчестер Юнайтед". Ҳусанов асосий таркибда  0 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  5 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Шуҳрат Муҳаммадиев футболга кириб келган мактабига ташриф буюрди ФОТО Новости

Шуҳрат Муҳаммадиев футболга кириб келган мактабига ташриф буюрди ФОТО

8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан, Шуҳрат Муҳаммадиев Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳисор” марказий стадионида жойлашган “Шўртан” ПФК таассафурдаги Болалар ва ўсмирлар футбол мактабига ташриф буюрди.

Мактабда таҳсил олаётган ёш иқтидор эгалари билан қизғин суҳбат ва ўзаро савол-жавоблар бўлди. Мактаб тарбияланувчилари чемпион билан эсдалик учун суръатларга тушишди. Ўзбекистон чемпиони мактабдаги  бир қатор ижобий ўзгаришлар ва  ёш футболчиларнинг  ўқув-машғулотлари билан яқиндан танишди.

Мактабда байрамга бағишлаб ўтказилаётган гуруҳлар ўртасидаги мусобақани бевосита майдонда кузатди. Шундан сўнг, биринчи устози Отабек Ҳатамов ва бир қатор футбол ишқибозлар билан ҳам самимий суҳбатлашишди. Учрашув сўнггида, мактаб маьмурияти ва мактаб тарбияланувчилари  эьтибор учун ўз ташаккурини изҳор қилишди.

“Болаликдаги футбол сабоқларини мана шу масканда, тажрибали устозларимдан таьлим олганман, мактабга қайтганимдан бахтиёрман, қачонлардир ҳаётимдаги футболдаги биринчи қадамларни шу ерда ташлаганман” - дейди футболчи.


- Юртимизда болалар футболини ривожлантириш, болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш  борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Шундай чора-тадбирлар болалар,ўсмирлар ва ёшлар иштирокида турли мусобақалар ва мана шундай тадбирлар ташкил этилиши ёш футболчиларнинг фаол иштирок этиши йўлга қўйилмоқда.

Бугунги байрамона тадбирда ёш футболчилар  ўзлари ҳавас қилган ва  мана шу мактабда камол топган иқтидорли ёш футболчи Шуҳрат Муҳаммадиев билан дилдан суҳбатлашди.
Болалар ва ўсмирлар футболига  бўлган эьтиборни кескин сурьатда оширишаётган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг қилаётган эзгу ишлари тақсинга лойиқдир - дейди “Шўртан”ПФК қошидаги Шаҳрисабз болалар ва ўсмирлар  футбол мактаби директори Суҳроб Азизов.


Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Муҳаммадиев футболдаги фаолиятини 2000 йил Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” жамоасининг  ёшлар жамоасида бошлаган 7 йил давомида жамоа ва 2003 йил “Шўртан” ПФК қошида очилган БЎФМ  машғулотларида қатнаган. Биринчи устози Отабек Хатамов.

2007 йил  вилоят ички чемпионатида  иштирок этаётган “Ҳисор ”жамоасини ўй учрашувларидан бири бевосита майдонда  кузатган футбол жонкуяри, вилоят футболининг ривожланишида ўчмас из қолдирган Нуриддин Зайниев (раҳматли) “Ҳисор”жамоаси таркибидаги 4  нафар Жасур Пардаев, Бобур Пиримов,Темур Жуманғулов, Шуҳрат Муҳаммадиевни “Насаф” жамоасига тавсия қилади.

Шуҳрат Муҳаммадиевнинг катта профессионал футболга кириб келишига Нуриддин Зайниев сабаб бўлади.


Фахриддин Чориев.  

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика