RU

Последние новости

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Шуҳрат Муҳаммадиев: “Секейрага кўпроқ вақт бериш керак” Новости

Шуҳрат Муҳаммадиев: “Секейрага кўпроқ вақт бериш керак”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Шуҳрат Муҳаммадиев фикрларига қулоқ тутдик.

“Қўқондан очко билан қайтишни истагандик. Афсуски, ҳакамлар чиқарган баъзи тушунарсиз қарорлар режаларимизни бузиб ташлади. Ўйиндан кейин матбуот анжуманида бош мураббийимиз айтган фикрларга қўшиламан. Биз Қўқонга катта мақсадлар билан келгандик. Натижа учун охиригача курашдик. Ҳакам эса кутилмаган қарорлари билан ўйинни “бузиб” қўйди.

Бу билан ўзимизни оқламоқчи эмасман. Бироқ ҳакамнинг тушунарсиз қарорларии бизни руҳан “синдирди”. Охирги вақтларда матбуотда ҳакамлар мавзуси жуда кенг муҳокама қилинмоқда.

Мавсум бошида “Локомотив” совринли ўринлар учун курашга қўшилганди. Бугунги мағлубиятдан кейин 3-ўрин учун имкониятларимиз жуда камайиб кетди. Бироқ биз профессионалмиз ва охиригача курашамиз. Навбатдаги учрашувларда ижобий натижа қайд этиш учун майдонга тушамиз.

Секейра ҳақида нималарни айтишим мумкин? У ажойиб мутахассис. Европача футболни жамоамизга олиб кирди. Унга кўпроқ вақт бериш керак. Бундай даражадаги мутахассисларни таклиф қилиш бизнинг футболимизга фойдали”, - дея сўзини якунлади Муҳаммадиев.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика