RU

Последние новости

18:28Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланмоқда  0 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  0 18:20Суперлига. "Андижон" - "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  7 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  6 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  1 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0

Шуҳрат Муҳаммадиев “Машъал”га қайтди Новости

Шуҳрат Муҳаммадиев “Машъал”га қайтди

Жорий мавсумни Қаршининг “Насаф” клуби сафида ўтказган Шуҳрат Муҳаммадиев “Машъал”га қайтди.
“Машъал” раҳбарияти 2012 йил жамоа олий лигадан тушиб кетгач, Муҳаммадиевни “Насаф”га ижарага берганди. Натижада тезкор футболчининг ижара муддати якунига етиб, яна муборакликлар сафига қайтди.

Бу ҳақда “Машъал” бош директори Илҳом Қурбонов шундай деди: “Клубимиз тарбияланувчиси Шуҳрат Муҳаммадиев яна сафимизга қайтди. Унинг амалдаги шартномаси шу йилнинг 1 декабрида тугайди, лекин футболчи билан яна икки йилга мўлжалланган шартнома туздик. Шуҳратнинг ўзи билан гаплашганимизда фаолиятини “Насаф”да давом эттириш нияти борлигини маълум қилди, аммо у ўзимизга ҳам керак. Чунки келаси йил олий лигада бизга ҳам яхши ўйинчилар зарур бўлади”.

Шуни айтиб ўтиш лозим, “Насаф” Шуҳрат Муҳаммадиевни тўлиқ қўлга киритишни хоҳламоқда ва бу борада музокара олиб боришга тайёр. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам Қаршида тўп сурмоқчи. Балки, кейинчалик томонлар трансфер борасида ўзаро келишиб олишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Муҳаммадиев олий лигада 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика