RU

Последние новости

15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  0 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  2 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  1 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  4 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2

Шуҳрат Мақсудов: "Учрашувдан олдин турнир жадвалига қараш ёмон оқибатларга олиб келишини билар эдик" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Учрашувдан олдин турнир жадвалига қараш ёмон оқибатларга олиб келишини билар эдик"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Турон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.





"Ғалаба билан "Бунёдкор" жамоаси мухлислари ва раҳбариятини чин қалбимдан табриклайман. Айниқса ишқибозларга катта раҳмат айтаман. Бундай ўйин бўлишини олдиндан сезгандик. Турнир жадвалига футболчилар истайсизми ёки йўқми барибир қарашади. "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг бу борада ҳар куни таъкидладик. Чунки бу яхшиликка олиб келмасди. Лекин инсонийлик фактори бунга сабаб бўларди. Илк дақиқалардан қандайдир рақибни менсимасдан ҳаракат қилгандек бўлдик. Худога шукур якунда ҳаққоний ғалабага эришдик. Тўғри ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ йигитларнинг меҳнати, ишончи билан уч очкони қўлга киритдик. Четлатиш ҳам ўз сўзини айтмасдан қўймади. "Турон" жамоаси ҳам ҳаракат қилди. "Чўкаётган инсон чўпга ҳам таянади",- деб бежиз айтишмаган. Уларни тушунаман. Футболчиларга катта раҳмат айтаман",- дейди Шуҳрат Мақсудов.

- Бугунги ғалабада рақиб футболчисининг ҳам қизил карточка олгани қай даражада таъсир қилди? Улар бир киши кўп бўлган вазиятда кескинроқ ҳужумлар уюштиришаётганди. Бир қарашда устунлик улар томонига ўтиб кетгандек бўлди...

- Тўғри айтдингиз. Қайсидир маънода ишимизни енгиллаштирди. "Турон"га ҳозирги вақтда ғалаба зарур. Уларнинг олдинга боришини билган ҳолда қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилдик.

- "Турон" Про лигага тушиб кетиш учун асосий давогар бўлиб турибди. "Бунёдкор" барча жамоаларга қарши ўйнаб чиқди. Нима деб ўйлайсиз ўйин жиҳатдан Яйпан клуби энг кучсизими?

- Йўқ, бундай ўйламайман. Чунки кўриб турибмиз, "Андижон"ни ҳам Суперлигадан чиқиб кетади, дейишмоқда. Бироқ Тошкентда "Локомотив" билан дуранг ўйнаб кетди. Футболда билиб бўлмайди. 

- "Бунёдкор" учта ўйиндан сўнг энди ғалаба қозонди. Бу орада "Насаф" ва АГМК фаоллашди. Совринли ўринлар учун имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Буни мавсум охирида биламиз. Ҳар бир ўйинда чиройли ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Мавсум якунлангач ҳаммаси маълум бўлади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика