RU

Последние новости

12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  43 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  20 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3

Шуҳрат Мақсудов: "Битта ўйиндан иборат учрашувда фаворит бўлмайди" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Битта ўйиндан иборат учрашувда фаворит бўлмайди"

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинлари нафақат Ўзбекистонда, бошқа давлатларда ҳам шу каби шиддатли ўтади. Битта ўйиндан иборат учрашувда фаворит бўлмайди. Бугунги ўйин кўрсатиб бердики, ҳар доим рақибни ҳурмат қилмасангиз оқибати ёмон бўлиши мумкин. Биринчи бўлимда йигитлар яхши ўйин намойиш этишди, лекин иккинчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Футбол 90 дақиқадан иборат ва охиригача ўйнаш керак. Ғолиб муҳокама қилинмайди ва йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман.

- Ўзбекистон U-23 терма жамоасига "Бунёдкор"дан футболчи чақирилмаганми?

- Ёшлар терма жамоасида "Бунёдкор"дан футболчилар бор. Фақат биз уларни ҳозирда бошқа жамоаларга ижарага берганмиз. "Олимпик" ва "Андижон" сафидан терма жамоага жалб этилган футболчилар орасида бизнинг йигитлар ҳам бор. 

- Ҳужумларни якунлашда муаммолар бордек кўринди...

- Тўғри айтдингиз, ҳужумларга сўнги нуқтани қўйишда камчиликларимиз бор. Мираҳмадов ва Икромовнинг жароҳати борлиги шу чизиқларда муаммолар келтириб чиқаряпти. Бор имкониятдан келиб чиқиб таркиб танлаяпмиз.

- "Бунёдкор" футболчиларига мавсум якунланмасданоқ таклифлар тушаётгани ҳақида эшитдик. Иқтидорли футболчиларни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилиняптими?

- Биз албатта, буни ҳоҳлаймиз. Бу иш фақат менинг зиммамдаги вазифа эмас, клуб раҳбариятига бу ҳақда мурожаат қилганмиз.

- Чемпионатдаги навбатдаги учрашувлар ҳақида нималарни айта оласиз?

- Хурсанд қиладиган томони чемпионатнинг қолган барча ўйинларини ўз майдонимизда ўтказамиз. "Уйда деворлар ҳам ёрдам беради" дегани каби биз ҳам бир ўйиндан максимал даражада очко олишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика