RU

Последние новости

11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  4 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  1 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  8 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  14 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  11 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  41

Шуҳрат Файзиев: "Акобир Тўраев Бақоевга ўхшашиб кетади" Новости

Шуҳрат Файзиев: "Акобир Тўраев Бақоевга ўхшашиб кетади"

ЎФФнинг ортда қолган 2013 йил якунларига бағишлаб ўтказилган тадбирида турли хил номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланганди.
“Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси” номинация бўйича бира тўла уч нафар футболчи эътироф этилди. Жамшид Болтабоев, Иззатилла Абдуллаев ҳамда Акобир Тўраев. Аҳамиятлиси уларнинг барчаси кузда БААда ўтказилган кичик жаҳон чемпионати иштирокчиларидир. Бу йил 18 ёшга қадам қўядиган ушбу футболчиларнинг мураббийлари билан суҳбатлашиб шогирдлари хақидаги фикрларини билишга қизиқдик.

Бухоролик Акобир Тўраев бир неча йил мобайнида “Бухоро” ёшлар жамоасида ўйнади. Эндиликда иқтидорли ҳужумчи асосий таркиб билан шуғулланмоқда. Унинг профессионал футболдаги биринчи мураббийи Шуҳрат Файзиевдир.

- Акобирни “Энг яхши ёш футболчи” деб топилганидан хурсандман - дейди Файзиев. - Иқтидорли йигит. Ўзига ишонадиган, тиришқоқ бола. Унда ҳужумчиларга хос бўлган хусусият бор. Тўраев ҳозирда асосий таркиб аъзолари билан машғулот ўтказмоқда. Унинг бу йил ҳам асосий таркибда ўйнаш имконияти юқори. Асосийси бунинг учун ҳаракат қилмоқда. Ақл билан ўйнашга интилади. Кўпинча ўйинлари билан Улуғбек Бақоевни эслатиб юборади. Насиб килса келажакда миллий терма жамоамиз ва “Бухоро” учун кўп йиллар мобайнида ўйнайди.

- Акобир 1996 йилда таваллуд топган. Шуни инобатга оладиган бўлсак, у учун ҳали ҳаммаси олдинда. Агарда ўз устида ишлашни канда қилмаса, ундан кучли ҳужумчи етишиб чиқиши аниқ.

- Шогирдимнинг камчиликларига келадиган бўлсак, Тўраев бироз қайсаррок йигит. Лекин бошқалар билан яхши чиқишади. Муомаласи ҳам чакки эмас. Шунингдек у тўп билан кўпроқ ишлаши ва рақибини алдаб ўтиб голлар уришни ўзлаштириши керак.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика