RU

Последние новости

22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  5 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0 21:10Фантастик тўртлик   0 20:55Милнер бир йўла 3 натижа бўйича Гиннес рекордлар китобига кирди  2 20:33Мбаппе қачон сафга қайтади?  2 20:18"Барселона" етакчиси 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин  1 20:0239 ёшли Нойер ёзда фаолиятини якунлайдими?  3 19:34Про лигада 5-ўрин учун ҳам кураш кечади  15 19:08"Барселона" ПСЖ футболчиси учун 70 млн евро тўлашига тўғри келади  5 18:40"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда  8 18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  3

"Насаф" президенти Шуҳрат Асланов: «Насаф»га ўхшаши йўқ! Новости

"Насаф" президенти Шуҳрат Асланов: «Насаф»га ўхшаши йўқ!

«Аждарлар» матбуот хизмати жамоа президенти Шуҳрат Аслановнинг мавсум тугаши муносабати билан «Насаф» ҳамда «Севинч» футболчиларига йўллаган ташаккурномасини эълон қилди:

2022 йилги футбол мавсуми Қашқадарё футболи учун унутилмас ва ғалабали онларга бой бўлди.

Мавсум бошида севимли жамоамиз «Насаф» ОЧЛ плей-офф босқичида Абу Даби жамоаси «Банияс»ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Саудия Арабистони мезбонлик қилган гуруҳ босқичи учрашувларида ҳам «аждарлар» юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Осиёнинг номдор жамоалари «Ал Садд» (Қатар), «Ал Фаисалий» (Саудия Арабистони), «Ал Веҳдат» (Иордания) жамоаларига муносиб қаршилик кўрсатиб, жамоа ўз тарихида биринчи бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Жамоамизнинг халқаро ареналарда кўрсатган ажойиб ўйинлари натижасида Ўзбекистон жамоалари 2023-2024 йилларда 2+2 кўринишда квотага эга бўлди.

Халқаро майдонда муносиб иштирок этган йигитларимиз Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги мусобақаларида ҳам барчамизни қувонтиришди. Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида севимли жамоамиз «Навбаҳор» жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этиб, ўз тарихида учинчи бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва 2023 ОЧЛ да гуруҳ босқичини кафолатлади. Жамоа Суперлиганинг сўнгги туригача чемпионлик учун курашди ва якунда ўн биринчи бор бронза медалларига эга чиқди.

Сречко Катанес бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам «Насаф» жамоасининг 8 нафар футболчиси таклиф қилинди. Таклиф этилганлар орасида яна 2 нафар «Насаф» футбол мактаби тарбияланувчилари борлиги бизни қувонтиради. Бундан ташқари бошқа ёш тоифасидаги терма жамоаларга ҳам «Насаф» ва «Севинч» тарбияланувчилари жалб этилмоқда. Шунинг ўзи ҳам биз тўғри йўлда эканлигимиздан далолатдир.

«Севинч» аёллар жамоаси ҳам қисқа танаффусдан сўнг ўз «тахт»ига қайтди. Қизларимиз аёллар чемпионатида чемпионликни ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиб, олтин «дубл» қайд этишди. Улар ҳам кейинги мавсумда аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида иштирок этадиган бўлишди.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги катта футбол мусобақаларидаги тўртта кубокнинг учтаси Қаршига келтирилди. Бу вилоятимиз футболи учун катта ютуқ дейиш мумкин.

Қўлга киритилган ютуқлар учун «Насаф ҳамда «Севинч» жамоалари мураббийлари ва футболчиларига, бу улкан ғалабаларни қўлга киритишда амалий ёрдам берган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбекнефгаз» АЖ раҳбариятига ўз ташаккуримни изҳор этаман.

Ишонаманки, биз биргаликда бунданда юқори натижаларга эришамиз. Биз янги мавсумда янада кучли бўлиб қайтамиз. Чунки биз «Насаф»миз. «Насаф»га эса ўхшаши йўқ!

Шухрат Асланов, «Насаф» футбол клуби президенти

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика