RU

Последние новости

19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  1 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  3 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  10 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  7 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0

Шу пайтгача Осиёда йилнинг энг яхшиси деб топилган барча футболчиларни биласизми? Новости

Шу пайтгача Осиёда йилнинг энг яхшиси деб топилган барча футболчиларни биласизми?

Маълумки, бугун Таиланд пойхати Бангкок шаҳрида ОФК 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Кўпчилик "Энг яхши футболчи" соврини кимга насиб этаркин дея кутаётгани бор гап.

Номзодлар эса уч нафар. БАА терма жамоаси ва "Ал Айн" клуби ярим ҳимоячиси Умар Абдулраҳмон, Сурия терма жамоаси ва "Ал Ҳилол" клуби ҳужумчиси Омар Хрбин ҳамда Хитой терма жамоаси ва "Шанхай СИПГ" клуби ҳужумчиси Ву Лей якуний учликка кирган номзодлар ҳисобланишади.

Ғолиб ким бўлишини эса кечки пайт билиб оламиз. Қуйида шу пайтгача "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилган барча ўйинчилар рўйхатини келтириб ўтамиз. Маълумот учун, ОФКда ғолибни аниқлаш 1994 йилдан бери йўлга қўйилган. Яхши биласиз, ҳамюртимиз Сервер Жепаров икки бор ушбу нуфузли совринни қўлга киритган. У 2008 ва 2011 йилларда ОФК томонидан энг кучли футболчи дея тан олинган.

Барча "Энг яхши футболчилар" рўйхати:

1994 й. Саид Овайран (Саудия Арабистони)
1995 й. Масами Ихара (Япония)
1996 й. Ходадад Азизи (Эрон)
1997 й. Хидетоши Наката (Япония)
1998 й. Хидетоши Наката (Япония)
1999 й. Али Дайи (Эрон)
2000 й. Наваф Ал Темиёт (Саудия Арабистони)
2001 й. Фан Жийи (Хитой)
2002 й. Шинжи Оно (Япония)
2003 й. Меҳди Маҳдавикия (Эрон)
2004 й. Али Карими (Эрон)
2005 й. Ҳамад Ал Монташари (Саудия Арабистони)
2006 й. Халфан Иброҳим (Қатар)
2007 й. Ёсир Ал Қаҳтони (Саудия Арабистони)
2008 й. Сервер Жепаров (Ўзбекистон)
2009 й. Ясухито Эндо (Япония)
2010 й. Саша Огненовски (Австралия)
2011 й. Сервер Жепаров (Ўзбекистон)
2012 й. Ли Кюн Хо (Жанубий Корея)
2013 й. Женг Жи (Хитой)
2014 й. Носир Ал Шамрони (Саудия Арабистони)
2015 й. Аҳмад Халил (БАА)
2016 й. Умар Абдулраҳмон (БАА)

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика