RU

Последние новости

12:13Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"  0 11:58Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"га қарши биринчи марта ўйнаётганим йўқ"  0 11:27Бобир Абдихолиқов: "Ҳар қандай футболчи асосий таркибда ўйнашни хоҳлайди"  1 11:24Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор" янги футболчиларининг лицензиясини қайтариб олиниши ва очко олиб ташланиши мумкин"  8 11:10Жуд Беллингемнинг қачон сафга қайтиши маълум   0 10:51"Манчестер Юнайтед" яна бир 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:20Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"  2 09:46Жанлуиджи Доннаруммага асосий даъвогар жамоа маълум  6 09:18"Краснодар" сардори фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин  2 08:50Суперкомпьютер Ла лига фаворитлари номини эълон қилди  4 08:24Гарначо МЮ раҳбариятига ультиматум қўйди  9 08:01Пролига. Бугун Қорақалпоғистон дербиси бор  2 07:27Суперлига. Бугун учта учрашув бор  8 07:15Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб, "Насаф" устидан ғалаба қозонди. "Динамо" эса "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  4 01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0

"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди Новости

"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди

Эрон жамоаси сафига қўшилаётган ҳужумчи Жоэль Кожо сайтимиз вакилининг бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

- Салом Кожо. Ишларингиз қалай? "Динамо" сафидаги ёрқин ўйинларингиз туфайли Эрон чемпионатига йўл олмоқдасиз. "Динамо" жамоаси учун жорий мавсум қандай ўтди?

- Биз Про Лигада муваффақиятли иштирок этиб, Суперлигага қайтдик. Чиройли ўйин намойиш этдик ва ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, лигада жон сақлаб қолдик. Асосий вазифамиз ҳам шу эди.

- "Динамо"да ўтказган икки йиллик фаолиятингиз ҳақида гапириб ўтсангиз. "Динамо"даги фаолиятингизни қандай эслайсиз?

- "Динамо" менга тақдим этган имкониятлар учун раҳмат айтаман. Бош мураббийимизга ҳам миннатдорлик билдираман. Бош мураббийимиз менга ишонч билдирди. "Динамо"да яхши дамларни ўтказдим.  Турли хил жамоалардан таклиф олиш - ҳар бир футболчининг орзуси, янада яхшироқ жамоаларга ўтиш эса мақсад.

- "Истиқлол" варианти қаердан пайдо бўлди? Эрон – Қирғиз Республикаси учрашувидан сўнг клуб вакиллари сизга таклиф билан чиқишганмиди?

- Тўғрисини айтсам, менга бундан олдин ҳам таклифлар бор эди. Мақтанишни истамайман, аммо менга ҳар куни янги таклифлар бўлаётганди. Кўп таклифларга эга бўлиш ҳар бир футболчи учун жуда ёқимли. "Истиқлол" менга қизиқаётганини айтишди ва биз клуб билан музокара столига ўтирдик.

- Демак, "Истиқлол" билан шартномага қўл қўйиб бўлдингиз?

- Менинг шартномам бўйича якуний қарорга келинмади. Биз келишиб олишимиз керак бўлган кичик деталлар бор.

- Қирғиз Республикаси терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралашидаги иштироки ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Саралаш доирасидаги баҳслар биз учун анча ёрқин ва эсда қоларли бўлмоқда. Охиригача курашамиз ва футбол кутилмаган ҳодисаларга тўла. Бу менинг фаолиятимдаги илк мундиаль саралаши ва мен ушбу баҳсларда имкон қадар яхшироқ ўйин намойиш этишга интиламан. Биз қийин гуруҳдан жой олдик, аммо бу менинг муаммом эмас. Биз Ўзбекистон ва Эронга қарши ўйинларда муносиб қаршилик кўрсата олдик. Икки учрашувда ҳам бизга бироз омад етишмади деб ўйлайман.

- Сиз икки мавсум давомида Суперлига ва Про Лигада ҳам фаолият юритдингиз. Лигалар ўртасидаги фарқ ҳақида нималар дея оласиз?

- Про лигада рақобат анча кучли ва бир нечта рақобатбардош жамоалар бор. Умумий қилиб айтганда, Про лига даражаси ҳам унчалик ёмон эмас. Суперлига даражаси эса умуман бошқа. Суперлига клубларида терма жамоа аъзолари тўп тепишади.

- Эрон чемпионатининг даражаси ҳақида қандай фикрдасиз? Эрон лигаси сиз учун қийинчилик туғдириши мумкинми?

- Эрон чемпионати ҳақида кўп гапиришни истамайман, аммо маҳаллий клублар қандай кучга эга эканлигидан барчамиз хабардормиз. Эрон клублари Осиё Чемпионлар Лигасида муносиб иштирок этиб келади, шу сабабли мен маҳаллий чемпионатни юқори даражада деб ҳисоблайман.

- Қирғиз Республикасининг "Алай" жамоаси ушбу минтақадаги дастлабки жамоангиз бўлган. Сиз Қирғиз Республикасига қандай қилиб келиб қолгансиз? "Алай"да ўтказган дамларингизни қандай эслайсиз?

- "Алай" – менинг ўйим. Мен у ердаги барчадан миннатдорман. Қирғиз Республикаси миллий жамоасида ўйнаш таклифи мамлакатдаги бешинчи мавсумимдан сўнг рўй берди. Буларнинг барчаси Яратганнинг ёрдами ва меҳнатим сабабли рўй берди.

Мен футбол ўйнашни жуда ёш бошлаганман ва шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади. Футбол – ҳаёт йўлимнинг асосий қисми. Мен Африкадан кетишни ва Европада футбол ўйнашни истаганман ва бу ҳақда Худодан кўп сўраганман. Африканинг кўп мамлакатларида бўлганман, аммо бу мен истаган ҳаёт эмас эди, очиғи. Ҳозир мен Осиё футболидаман ва ўзим яхши кўрган иш билан машғулман, бунинг барчаси учун Яратганга раҳмат айтаман.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика