RU

Последние новости

18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  0 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  3 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  1 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  3 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  4 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2

Шохруз Норхонов: “Ғалаба қозонишимиз учун 10 дақиқа етмади” Новости

Шохруз Норхонов: “Ғалаба қозонишимиз учун 10 дақиқа етмади”

Кеча чемпионатимизнинг 20-турида “Обод” клуби ўз уйида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилиб дуранг натижа қайд этди. Ушбу учрашувдан сўнг “Обод” клуби футболчиси Шохруз Норхонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Металлург”га қарши жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Бизга омад етишмади деб ўйлайман. Чунки, биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмадик. Иккинчи бўлимда эса умуман бошқача футбол намойиш этдик. Агарда, иккинчи бўлимдаги ўйинимизни биринчи бўлимда ҳам кўрсата олганимизда балки йирикрок ҳисобда ғалаба қозонган бўлармидик.

Иккинчи бўлим сўнгида “Металлург” устидан ғалаба қозонишимиз учун бизга 10 дақиқа етмади. Биринчи бўлимда майдонга тушмаганимнинг сабаби, терма жамоа йиғинидан клуб базасига ўйин куни етиб келдим. Бизда, ким ўйиндан олдинги машғулотларда иштирок этса ўша асосий таркибда майдонга тушади. Мен жамоам билан ўйинолди машғулотларида қатнашмадим. Шунинг учун ҳам биринчи бўлимда захирада қолдим. Лекин, иккинчи бўлимда мураббийимиз мени майдонга туширди ва жамоамга фойда келтирдим. Бундан хурсандман. Нима ҳам дердик бу футбол. Кейинги турда бизни “Бунёдкор”га қарши бунданда оғир бўлган учрашув кутиб турипти”, - дейди “Обод” клуби ҳужумчиси Шохруз Норхонов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика