RU

Последние новости

07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  2 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  4 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  0 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  3 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  8 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  8 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  13 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0

Шоу: "Зидан барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди. Ўзимни у билан таққослай олмайман" Новости

Шоу: "Зидан барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди. Ўзимни у билан таққослай олмайман"

Теги :  Люк Шоу
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Люк Шоу Евро-2020'даги ўйинини Зинедин Зиданнинг 2000 йилги УЕФА Европа чемпионатида Франция термасидаги ўйинлари билан таққослашни инкор этди.

Украина ва Англия терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионатининг чорак финал учрашувида Шоу 3 дақиқа 51 сонияда иккита голли пас берган бўлса, Зидан Евро-2000'да 14 учрашувда иккита голли узатма амалга оширган.

“Ғалати статистика. Менимча, бу яхши кўрсаткич. Аммо Зидан барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди ва ўзимни у билан таққослай олмайман. Албатта, бу кўрсатларнинг барчаси ёқимли, аммо ҳозир мен учун энг муҳими — турнир финалига йўл олиш, "Уэмбли"да ўйин ўтказиш ва Англия терма жамоаси мухлисларига қувонч бахш этиш", — дейди Шоу.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 ярим финалида Англия–Дания ўйнайди. Учрашув Лондон шаҳрида 8 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика