Токио Олимпиадасида қатнашган ЖАР футболчиси отиб кетилди
04 апр 2024 22:12
Новости
"Кайзер Чифс" ҳимоячиси Люк Флерс Йоханнецбург чеккасида ўлдирилди. Жиноят ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган. Флерснинг олдига қуролланган одамлар келиб, қурол билан таҳдид қилган ва машинадан тушишни буюрган.
Сўнгра футболчига қарата ўқ узилган. Жиноятчилардан бири Флерснинг машинасида қочиб кетган. Қотилларнинг мақсади машинани ўғирлаш бўлган.
Люк Флерс касалхонага ётқизилган, бироқ у ердаги шифокорлар футболчининг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.
"Кайзер Чифс" фожиали хабарни тасдиқлади ва Флерснинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Люк Флерс ЖАР терма жамоаси сафида Токио Олимпиадасида иштирок этганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии