Шота Арвеладзе: "Ютишимизга умид қиламан, албатта"
18 сен 2018 14:42
Новости
Шота Арвеладзе: "Ютишимизга умид қиламан, албатта"
"Пахтакор" бош мураббийи Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан олдин учрашув хусусида саволларимизга жавоб қайтарди.
- Кубокдаги дерби ҳақида фикрингиз қандай?
- Ҳар жойда кубок соврин қўлга киритиш учун энг қисқа йўл ҳисобланади. Бу бир ўйиндан иборат тўқнашув саналади. Қолаверса, унинг дерби экани беллашувга бўлган қизиқиш ва унинг аҳамияти янада оширади.
- Ўйиндан нималар кутмоқдасиз?
- Ҳар доимгидек қизиқарли футбол бўлишини кутяпман. Ютишимизга умид қиламан, албатта. Биз ҳозир жуда яхши ҳолатдамиз, буни барчага намойиш этишни хоҳлаймиз. Беллашувда содиқ ишқибозларимизни бизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Улар учун ҳужумкор футбол кўрсатишга интиламиз.
Комментарии