RU

Последние новости

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  0 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  897 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  7 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" характер кўрсатди, Хави эса мастер, футбол афсонаси" Новости

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" характер кўрсатди, Хави эса мастер, футбол афсонаси"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе устози иштирок этди.

"Ажойиб футбол кечаси бўлди, минглаб мухлислар, ажойиб об-ҳаво. Биз футболни яхши кўрадиган жамоага қарши ўйнадик. Шундай жамоага қарши ўйнаш доим ажойиб. Ўйлашимча биз ҳам класс намойиш этдик. Юқори савияда ўйнай олишимизга ишониш керак.
Бугун биз характер ҳам намойиш қилдик. Икки марта ҳисобда ортда қолиб ҳисобни тенглаштира олдик. Йигитлар тезкор ўйин намойиш этишди. Умуман олганда яхши ўйин бўлди.

Ҳа, рақиб сафида жаҳон юлдузлари ўйнашди. Аммо улар билан тенгма-тенг ўйнашимизга ўзимиз ишонишимиз керак. Ғалаба қозонишни ўрганиш лозим. Ўзбек халқи очиқ ва ҳужумкор ўйинни яхши кўради. Бу бизнинг услубимиз ва кўплаб ҳужум қилиб ғалаба қозонишимиз керак.



Албатта тезкор гол ўтказганимиз доим таъсир қилади. Хави мастер, футбол афсонаси. Унга ярим метр бўш жой қолдирсангиз етарли эканини кўрдик.

Элдор Суюновнинг жароҳати тузалди. Шифокорлар уни имкон қадар тез тайёрлашга ҳаракат қилишди. У ёшлар лигасида учта ўйинда майдонга тушди ва биз билан бирга машғулотларда ишламоқда. Суюнов ўйин ритмига кириб олиши керак. Ўтказиб юборилган голларда эса Қуввтовни айбламаган бўлардим. Хави Касильяс ва бошқа кучли дарвозабонларга ҳам гол урган. Бу ерда маҳорат ўз сўзини айтди", - дейди Шота Арвеладзе.

Рейтинг: +92   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика