RU

Последние новости

02:00Камбек! 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган "Милан" ғалаба қозонди ва Суперкубок эгасига айланди  18 01:32Навбат "Барселона"га келгандами? RFEF дагилар рўйхатдан ўтказиш қоидаси эскирган деб ҳисоблашмоқда  0 00:58Испания Кубоги. "Реал" меҳмонда 5та гол урди  3 23:37"Шўртан" "Металлург"нинг икки вакилини ўз сафига қўшиб олди  1 22:52Қирол Кубоги. Отабек Шукуров ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди, аммо жамоаси мағлубиятга учради  0 22:40Акбар Ўктамов - ОКМК футболчиси  0 22:24Шерзод Комилов "Сурхон"га ўтди  0 22:01ФарДУни Сергей Лебедев бошқаради  8 21:47"Реал Мадрид" асосий таркибни эълон қилди  11 21:24"Сўғдиёна" Дубайда қайси жамоаларга қарши назорат ўйини ўтказади?  2 19:56Ансу Фати яна ижарада ўйнашга рози  7 19:30"Ливерпуль" Дарвин Нуньесни сотишга тайёр  3 19:03Расман: Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан шартномасини узайтирди  5 18:39"Манчестер Юнайтед" Рэшфордни Хвичага алмаштирмоқчи  9 18:13"Айтишларича, "Реал"га йўл оларкан, лекин ҳимоядаги бундай ўйини билан у "Транмер Роверс"га ўтади"  1

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" иккала бўлимда ҳам секин ўйнади" Новости

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" иккала бўлимда ҳам секин ўйнади"

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” - “Пахтакор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида фикрларингиз…
Ўйин кутилганидек қийин кечди. Кўп нарсани айтиб ўтса бўлади. Чемпионат рестартидаги биринчи ўйинимизни ўтказдик ва жуда ёмон бошладик. Йигитлар яхши шуғулланишганди, бундай секин ва ёмон ўйнашимизни кутмагандик. “Сўғдиёна” секин ўйнашимизга ёрдам бериб юборди, жуда кўп тўхталишлар бўлди. Аммо биз тезроқ ўйнашимиз, янада шижоатли ҳаракат қилишимиз ва кўпроқ энергия сарфлашимиз керак эди. Афсуски, бундай бўлмади ва ютқаздик.

“Сўғдиёна” ва Улуғбек Бақоев ҳақида фикрингиз…
Табриклайман.



Карантин давридаги танаффусдан кейин бўлиб ўтган бугунги ўйинда “Сўғдиёна” тажрибалироқ кўриндими ёки “Пахтакор” бўшашиб ўйнадими?

Агар вазиятга реал қарасак, карантиндан кейин барча жамоаларга қийин бўлиши аниқ. Яна 5-6 турдан кейин ким нима билан шуғуллангани маълум бўлади, чунки бу психологик томондан ҳам осон эмас. Ҳозир футбол ҳақида кўп нарсани гапириш қийин.

Ўйин тақдирини ким ёки нима ҳал қилди?
Менимча, ҳар иккиси.

Биринчи бўлимда фаол ҳаракат қилган “Пахтакор” иккинчи бўлимда бундай кўринмади?

"Пахтакор" иккала бўлимда ҳам секин ўйнади. Биз янада фаол ўйнай оламиз.

Ҳакамларга эътирозингиз борми?
Учта вазиятни кўргач, нимадир дейишим мумкин.





Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика