RU

Последние новости

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  1 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  1 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  6 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Шота Арвеладзе: "ОЧЛни марафонга қиёсласак, буёғига тезлик олмасак бўлмайди" Новости

Шота Арвеладзе: "ОЧЛни марафонга қиёсласак, буёғига тезлик олмасак бўлмайди"

"Пахтакор" эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувини ўтказади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони эртанги ўйинда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши баҳс олиб боради. Бугун одатга кўра ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди. Унда "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда жамоа сардори Егор Кримец иштирок этишди.

Шота Арвеладзе: - Доҳага келганимиздан бери Осиё чемпионлар лигасида иккита мураккаб учрашувни ўтказдик. Эртага эса бизни яна бир қизиқ беллашув кутиб турибди. Очколар бўйича ҳам бир-биримизга жуда яқинмиз. Бизда 7, рақиб жамоа "Шабаб Ал Аҳли" ҳисобида эса 6 очко бор. Осон ўйин бўлмайди. Нима дейишим мумкин, ОЧЛни марафонга қиёсласак, биз энди югуришни бошладик ва буёғига тезлик олмасак бўлмайди. Эртанги рақибга қарши Тошкентда кечган биринчи ўйинни жуда яхши эслайман. Ҳаво совуқ ва ёмғирли эди. Ўшанда баҳснинг биринчи таймини анча яхши ўтказгандик. Лекин шундан бери вақт ўтди, "Шабаб Ал Аҳли" сафида ўзгаришлар рўй берди. Шу боис эртага бизни янги кун ва янги ўйин кутмоқда дея оламан. Баҳс қизиқарли кечади деб ўйлайман. Биз эса фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз.



Егор Кримец:
- Ўйлайманки, эртага бизни қийин ва шу билан бирга қизиқарли тўқнашув кутиб турибди. Жамоалар мана шундай ўйинларда майдонга тушиш учун ҳам Чемпионлар лигасида иштирок этишади. Эртага Ўзбекистон чемпиони БАА клубига қарши баҳс олиб боради. Ўз ўйинимизни намойиш этиб ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Кейинги босқичга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз. Чунки эртанги беллашув ниҳоятда муҳим".

- "Шабаб Ал Аҳли"ни қанчалик ўргандингиз? Рақиб таркибидаги Карлос Эдуардо ҳақида фикрингиз?
- Биз ҳар рақибни аввало жамоа сифатида ўрганамиз ва камчиликларини топишга ҳаракат қиламиз. Яъни эътиборни фақат жамоадаги Эдуардо ёки бошқа футболчига эмас, балки барчага бирдек қаратамиз. Тўғри, Карлос Эдуардо кучли футболчи, бироқ "Шабаб Ал Аҳли" сафида бошқа етакчилар ҳам бор. Масалан, 10-рақамда ўйнайдиган чап қанот вакили Педро Конде ҳам кучли футболчи. Лекин айтиб ўтганимдек, алоҳида футболчиларга тўхталгандан фойда йўқ. Чунки футболни жамоа ўйнайди. Амирлик клуби аввалги турда ғалаба қозониб кайфиятини кўтариб олди. Уларнинг бизга қарши катта иштиёқ билан ҳаракат қилишини тахмин қилиш қийин эмас. Ўз навбатида биз ҳам қараб турмаймиз ва энг яхши сифатларимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

"Шабаб Ал Аҳли" клуби бош мураббийи матбуот анжуманида ўзбекистонлик футболчилар жисмоний томонлама яхши тайёргарликка эга эканлигини ҳамда бу нарса ўйинда ҳам кўзга ташланишини айтиб ўтди. Шундай бўлса бу сизнинг жамоангизга устунлик берадими ёки алоҳида тактика устида ҳам иш олиб борасизми?
- Агар сиз жисмоний ҳолат ва тактикани умумлаштира олсангиз ўз-ўзидан энг яхши мураббийга айланасиз. Бу ўринда футболчиларнинг индивидуал маҳорати ҳам муҳим роль ўйнайди. Шунинг натижасида ижобий натижалар кела бошлайди. Аввалги иккита баҳсда ҳам рақибнинг кучсиз жиҳатларини топиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Футболда ҳар бир жамоа рақибнинг ожиз нуқтасидан фойдаланиб ютишга интилади. Бу деярли ҳар ўйинда кўзга ташланади. Биз учун ҳар баҳс бу янги мақсад ва янги куч дегани. Футболчилар шу орқали шаклланиб боради. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Жамоамизнинг жисмоний ҳолатига эътироз йўқ. Тактикамиз ҳам жойида. Майдонга тушиб ютсак бўлгани.



Тошкентдаги биринчи ўйин қандай кечгани ҳақида гапириб берсангиз?
Егор Кримец: - Совуқ об-ҳаво ҳукм сурганди. Англиядагидек бўлмаса ҳам ёмғир ёққани ёдимда. Эртага бу ердаги об-ҳаво рақиб жамоага қўл келиши мумкин, лекин биз ҳам иссиқда ўйнаб ўрганганмиз. Муҳими, ҳар қандай шароитда чиройли футбол кўрсата оламиз. Доҳага шунчаки келганимиз йўқ, балки катта мақсад учун ташриф буюрганмиз.

"Шабаб Ал Аҳли"нинг аввалги иккита ўйинини кўрган бўлсангиз, жамоа ҳимоядан ҳужумга тез ўтади. Ҳимоячи сифатида рақибнинг шундай ўйини сизга қанчалик қийинчилик туғдиради?
Егор Кримец: - Ҳозир мен уларга қарши қандай ўйнашимиз ҳақида очиқ гапирмоқчи эмасман. Қолаверса тактикамизни кўрсатиб бериш ниятим ҳам йўқ. Ўйлайманки, майдонда нималар бўлишини эртага ўзингиз кўрасиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика