RU

Последние новости

11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  0 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  10 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  4 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8

Шота Арвеладзе: “ОЧЛда минимум вазифа - гуруҳдан чиқиш” Новости

Шота Арвеладзе: “ОЧЛда минимум вазифа - гуруҳдан чиқиш”

ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар иштирок этишди.

Бош мураббий Шота Арвеладзега жамоа сардори Егор Кримец ҳамроҳлик қилди. 

“Биринчи навбатда янги мавсум билан барчани табриклайман. Албатта ОЧЛни ўз майдонимизда бошлаймиз. Бу мусобақа биз учун, Ўзбекистон учун жуда муҳим. Гуруҳимиз қандай эканлигини биласизлар. Ўз ўйинимизни кўрсатишга уринамиз. Айниқса дастлабки икки турни ўз майдонимизда ўтказишимиз балки қандайдир устунлик берар. Эртага мухлислар келиб бизни қўллаб қувватлашади деб ўйлайман”, - дейди Шота Арвеладзе. 

“Мен ҳам янги мавсум билан футбол жамоатчилигини табриклайман. Эртага ўйлашимча қизиқарли ўйин кутиб турибди. Илк ўйин уйда эканлиги яхши. Ўтган йилги ОЧЛда қилган хатолар устида ишладик”, - дейди Егор Кримец. 


- Раҳбарият клуб олдига ОЧЛда қандай вазифа қўйди?
- Гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилди. 

- Жамоанинг жисмоний ҳолати ҳозир қандай?
- Бир жамоа тонусга кириб олиши учун 10та ўйин керак бўлади. Ҳозирга қадар 4та ўртоқлик учрашуви ўтказдик. 

- Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Кучли жамоа. Айниқса ҳужум чизиғи кучли. Айни пайтда БАА чемпионатида пешқадам бўлиб турибди. Футбол ўйнашни яхши кўришади. Таркибида испаниялик, аргентиналик ва бразилиялик легионерлари бор. Бундан ташқари “Шабаб Ал Аҳли” ўз сафига Азиз Ғаниевга қўшиб олди.  

- Эртанги баҳсга ҳамма тайёрми?
- Сидиқов, Комилов ва Абдуллаев каби футболчилардан ташқари қолганлар эртанги ўйинга тайёр. Бу ўйинчилар тахминан бир ойлардан кейин майдонга туша бошлашса керак.

- Эртага жамоа ҳужумкор ўйнайдими?
- “Пахтакор” ўзи биладиган ўйинни намойиш этади. Ўйин давомида ўз услубимиздан чекинмоқчи эмасмиз. 

- Жамоада бир нафар осиёлик легионер учун жой қолган.
- ОЧЛ учун заявка қилиш вақти тугади. Балки иккинчи давра олдидан ўйлаб кўрармиз. 

- Рақиб сафида сиз ҳимоячиларга бош оғриқ бўладиган қайси ҳужумчиларни ажратиб кўрсата оласиз?
Егор Кримец: -
Айнан бир футболчини ажратиб кўрсата олмайман. Лекин бош мураббий айтганидек кучли легионерлари бор. Уларга қарши яхши ўйнай оламиз деб умид қиламан. 

- Эрен Дердийок жамоага қандай қўшилиб кетди?
Егор Кримец:
- Эрен жуда яхши йигит. Дастлабки кунларданоқ жуда ҳам яхши суҳбатдош эканлигини билдик. Шунчаки ўйиндаги ўзаро тушунишни йўлга қўйиб олишимиз даркор.



Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Шабаб Ал Аҳли" учрашуви 10 февраль куни соат 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика