RU

Последние новости

14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  0 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  1 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  26 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2

Шота Арвеладзе: "Бугун кўпроқ шахмат ўйнадик" Новости

Шота Арвеладзе: "Бугун кўпроқ шахмат ўйнадик"

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ва ўйинда "шерлар" сафида энг яхши футболчи деб эътироф этилган Дилшод Раҳматуллаев иштирок этди.

- Биринчи навбатда стадионда ажойиб муҳит бўлганини таъкидлаб ўтган бўлардим. Айнан шундай муҳитда футбол ўйнаш ўзгача роҳат бағишлайди. Ўйин ҳар иккала мураббийларнинг тактик курашлари билан кечди. Мураббийлар асосан шахмат доналарини юриш билан машғул бўлишди. Биз ҳам, "Локо" ҳам маълум муддат тўпни рақибга назорат қилиш учун топширди. Тезкор, ҳаракатларга бой ўйиндан кўра тактик курашли футбол гувоҳига айландик.

- Ўзгаришлар хусусида, Гриффитсни майдонга тушириб адашдингизми?

- Азим Аҳмедов чарчаганди ва ўзгартиришни сўради. Кўп нарса мураббий ўша вазиятдан нима хоҳлашига боғлиқ. Учрашув давомида мураббий ўйинни яхшилаш ёки назоратни янада кучайтириш мақсадида ўзгартириш қилиши мумкин. Мен эса ўйин назоратини сақлаб қолиш мақсадида Гриффитсни майдонга туширгандим. Аммо биз майдон марказида 2-3 бор тўп йўқотиш натижасида қарши ҳужумларни қабул қилиб олдик. Жамшид Искандеровни тушириб ҳужумни кучайтиришим мумкин эди. Аммо таваккал қилмадим. Азим Аҳмедовнинг ўрнига ўша услубга мос футболчини, яъни Гриффитсни туширганимга асосий сабаб, майдон марказидаги назоратни қўлдан чиқармаслик эди. Бугунги баҳсда бизда охирги зарбани бериш ўхшамади. Шунингдек, Гриффитсни туширганимда яна бир сабаб, бу стандарт вазиятларидан фойдаланиш режаси. Яъни Ростин иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилишини инобатга олгандик. Масалан иккинчи ўзгаришни қилишда тўғри қарор қабул қилдим. Чунки Яхшибоев ўйинга тезда киришиб кетди. Демак ўзгаришлар бўйича кўрсаткичим 1:1.

- "Пахтакор" ҳозирча "кучли-олтилик"ка кирган жамоалар билан ўйинда ғалаба қозонмади. Ваҳоланки учинчи даврадан эътиборан "олтин очко" қоидаси ишлайди. "Пахтакор" эса "олтиталик"даги жамоалар "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан мағлубиятга учради ва "Локо" билан дуранг. Буни қандай изоҳлайсиз?

- 8-турдан кейиноқ бу ҳақда гапиришга эрта. Мени ҳар гал кейинги ўйин қизиқтиради. Ҳозир бу ҳақда ўйлашга эрта. Мен бунга изоҳ бермайман. Чунки ҳали мавсум узун. Бу ҳақда иккинчи даврадан кейин гаплашамиз. Айни пайтда мени фақат жамоам ўйини ва ҳолати қизиқтиради. Мантиқан тўғри савол. Журналистлар, мухлислар ҳозирданоқ очколарни ҳисоблаб боришмоқда. Аммо мен буни иккинчи даврадан кейин таҳлил қиламан.

Дилшод Раҳматуллаев: "Биринчи навбатда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар бугун илк дақиқадан токи ҳакам хуштаги янграгунча бизни фаол тарзда қўллаб-қувватлашди. Ўйинга келсак, бизнинг жамоада кўпроқ гол уриш учун вазиятлар бўлди. Рақибда ҳам биз йўл қўйган хатолардан кейин бир-иккита вазиятлар вужудга келди. "Локо" асосан иккинчи бўлимда дарвозамизга кўпроқ хавф солди. Умуман олганда эса "Локо" бугун қарши ҳужумда ўйнади. Рақиб бизни ўз ҳудудида кутиб олиб, қарши ҳужумга таяниб ўйнади".

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика