RU

Последние новости

21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  15 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13

Шота Арвеладзе: “Мағлубиятга ҳақли эмасдик” Новости

Шота Арвеладзе: “Мағлубиятга ҳақли эмасдик”

Кеча Суперлига 19-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:0) учрашувидан кейин матбуот анжуманида иштирок этган меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Мухлислар тўла стадионда ўйнаш ҳамиша мароқли. Биз бундай ҳолатни кам кўрамиз. Аммо шундай баҳсга майдон халал берди. Лекин бунга ишқибозлар айбдор эмас. Улар ўз севимли жамоаларига мухлислик қилишади. Биз мағлубиятга лойиқ эмасдик ва яхши ўйин намойиш этдик. Боиси, шогирдларим кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришди".

- "Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг ўн дақиқача ўзимизни йўқотиб қўйдик. Кейин охирги дақиқаларда ҳам қулай вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан самарали фойдалана олмадик. Чет эллик ҳакамлар борасида нима дейишим мумкин? Голландияда Бельгиядан, Англияда эса Испаниядан ўз чемпионатларига ҳакам таклиф этилганини кўрмаганман".

- "Бу ерда мен “Пахтакор” бошқарувига келгунимча чет элдан ҳакам таклиф этишга сабаб бўладиган нималар рўй берганини билмайман. Буни яхшилаш ёки ёмонлаш ниятида эмасман. Бугунги учрашувда фаолият юритган ҳакамлар Россиядаги жаҳон чемпионати баҳсларини бошқарган юқори савияли ҳакамлар саналади. Бу ерда илгари рўй берган ҳолатни сизлар мендан кўра, яхшироқ биласизлар".

- "Бугунги баҳсда “Навбаҳор” таркибида собиқ “пахтакорчилар” тўп суришди. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома икки томоннинг ўзаро розилигига кўра бекор қилинади. Кимдир шартнома борасида келиша олмайди, айрим футболчиларни маош, бошқаларини эса ўйин амалиёти камлиги қониқтирмайди. Шу сабабли, ўйинчилар ўз жамоаларини алмаштиради. Бунга ёрқин мисол сифатида Криштиану Роналдуни келтириш мумкин. Жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири “Реал” билан қандайдир масалада келиша олмай “Ювентус”дан қўним топди".

- "Бугунги учрашувда собиқ “пахтакорчилар”нинг эмас, кўпроқ ўз шогирдларимнинг ўйинини кузатдим. Бугунги мағлубиятга “Навбаҳор” жамоаси сабабчи. Боиси, мезбонлар яхши ўйин намойиш этишди".

Азим Аҳмедов (“Пахтакор” ярим ҳимоячиси):  - "Биз бугун қийин ўйин бўлишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Учрашув давомида кўплаб қулай вазиятларга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик. Қисқаси, омадимиз келмади. ”Навбаҳор” эса ўз имкониятидан фойдаланди ва ғалаба қозонди.Ушбу ғалаба билан жамоа мухлисларини табриклайман. Менимча, бундай мухлисларга эга жамоа Чемпионлар Лигасида ўйнашга ҳақли". 

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати. 

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика