RU

Последние новости

08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   0 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0 07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   0 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   2 07:25ОФК Чемпионлар лигаси финал. "Ал Айн" - "Йокогама Маринос" 5:1   0 07:20УЕФА аёллар Чемпионлар лигаси финали. "Барселона" - "Лион" 2:0   1 07:15Германия кубоги финал. "Кайзерслаутерн" - "Байер" 0:1   0 07:10ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис" 0:0   0 07:05Серия А. "Ювентус" - "Монца" 2:0   0 07:00Серия А. "Милан" - "Салернитана" 3:3   0 02:28Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"   4 02:16Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди!  2 02:07Ла Лига. "Реал" Крооснинг "Бернабеу"даги хайрлашув учрашувида "Бетис" билан дуранг ўйнади  5 01:55"Байер" Германия кубоги финалида "Кайзерслаутерн"ни мағлубиятга учратиб, яна бир совринни ўзиники қилди!  0 00:58"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради  3

Шота Арвеладзе: "Грузиянинг келажаги фақат Европа бўлиши мумкин. Биз Европанинг бир қисмимиз" Новости

Шота Арвеладзе: "Грузиянинг келажаги фақат Европа бўлиши мумкин. Биз Европанинг бир қисмимиз"

Грузия терма жамоаси собиқ футболчиси Шота Арвеладзе мамлакатдаги "хорижий агентлар" ҳақидаги қонунга қарши чиқди.

7 март куни Грузия парламенти “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Шундан сўнг Тбилисида минглаб одамлар норозилик намойишлари ўтказишди.

"Бизнинг келажагимиз фақат Европа бўлиши мумкин. Мустақилликка эришганимиздан сўнг яхши давлат бўла олдик, аммо бундай ҳал қилувчи паллада ўзимизга муаммо туғдирмаслигимиз керак.

Бизнинг танловимиз инобатга олинмаяпти, қайта кўриб чиқишга ҳам йўл қўйилмайди. Биз Европанинг бир қисмимиз.

Қарийб бир аср олдин Совет Иттифоқи Сандро Ахметели, Михаил Жавахишвили ва бошқа буюк грузинларни агент ва айғоқчи деб ҳисоблаган, уларнинг тўғри ва ватанпарварлик фаолиятига охир-оқибатда тўғри баҳо берилди.

Ҳеч қандай қонун ёки ҳукумат бошқа фикр ёки фаолият туфайли шахсни агент сифатида қоралаш учун воситага эга эмас, биз буни ўтмишда қолдирганмиз. Қонун рақобат, мухолифат ва эркинликни чеклашга қаратилган", – деди "Аякс", "Трабзонспор", "Рейнжерс" собиқ футболчиси ва "Пахтакор" собиқ устози.

"Грузиянинг келажаги Европада". Хвича Кварацхелия — мамлакатдаги норозилик намойишлари ҳақида

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика