RU

Последние новости

12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  0 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  2 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  4 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  2 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  32 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  2 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  4

Шота Арвеладзе: "Грузиянинг келажаги фақат Европа бўлиши мумкин. Биз Европанинг бир қисмимиз" Новости

Шота Арвеладзе: "Грузиянинг келажаги фақат Европа бўлиши мумкин. Биз Европанинг бир қисмимиз"

Грузия терма жамоаси собиқ футболчиси Шота Арвеладзе мамлакатдаги "хорижий агентлар" ҳақидаги қонунга қарши чиқди.

7 март куни Грузия парламенти “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Шундан сўнг Тбилисида минглаб одамлар норозилик намойишлари ўтказишди.

"Бизнинг келажагимиз фақат Европа бўлиши мумкин. Мустақилликка эришганимиздан сўнг яхши давлат бўла олдик, аммо бундай ҳал қилувчи паллада ўзимизга муаммо туғдирмаслигимиз керак.

Бизнинг танловимиз инобатга олинмаяпти, қайта кўриб чиқишга ҳам йўл қўйилмайди. Биз Европанинг бир қисмимиз.

Қарийб бир аср олдин Совет Иттифоқи Сандро Ахметели, Михаил Жавахишвили ва бошқа буюк грузинларни агент ва айғоқчи деб ҳисоблаган, уларнинг тўғри ва ватанпарварлик фаолиятига охир-оқибатда тўғри баҳо берилди.

Ҳеч қандай қонун ёки ҳукумат бошқа фикр ёки фаолият туфайли шахсни агент сифатида қоралаш учун воситага эга эмас, биз буни ўтмишда қолдирганмиз. Қонун рақобат, мухолифат ва эркинликни чеклашга қаратилган", – деди "Аякс", "Трабзонспор", "Рейнжерс" собиқ футболчиси ва "Пахтакор" собиқ устози.

"Грузиянинг келажаги Европада". Хвича Кварацхелия — мамлакатдаги норозилик намойишлари ҳақида

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика