"Шўртан"да янги номларни кўрамизми? Асрор Алиқулов жавоб берди
27 июн 2021 21:08
Новости
"Шўртан"да янги номларни кўрамизми? Асрор Алиқулов жавоб берди
"Биринчи бўлимда йигитлар йўлдан келиб дарҳол майдонга тушгани учун конценратцияни йўқотишди. Уларга хушёрликни йўқотмасликни, "Олимпик" дарвозамиз олдида кўпроқ ҳужум қилиши мумкинлигини айтгандик. Биринчи голда дарвозабонимиз тўпни ушлашда хатога йўл қўйди. Ҳимоячиларимиз майдонгга кўниккунча ҳисоб йириклашиб кетди. "Олимпик" тўп билан яхши муомала қилади. Техник жиҳатдан тезкор футболчиларга эга. Футболчиларга ҳужум қилиш ва олдинга чиқиш кераклигини таъкидладик. Лекин уларда маҳорат ва куч етмади. Ҳужумларимизни голгача олиб боришга қийналдик",- дейди Асрор Алиқулов.
- Про лицензиясига ўқиётганингиз боис айни пайтда Тошкентда бўлиб турибсиз. Жамоани ўйинга ким тайёрлади?
- Жамоани ушбу баҳсга ёрдамчи мураббийлар тайёрлашганди. Улар билан ҳар куни мулоқотда бўлиб турдим. Афсуски ўйиндан бир кун олдин етиб келиш режасини амалга ошира олмадик. Бу майдонда машғулот ўтказиш ҳам режамизда бор эди. Майсага сув сепилгач тўп тезроқ ҳаракат қилади. Ғузордаги майдон ундай эмас.
- Клубда ФИФА таъқиқи борлиги сабаб таркибни шакллантиришда муаммолар бўлгани аниқ. Биринчи давра якунига қадар оз муддат қолди. Жамоада янги номларни кўрамизми?
- Футболчи етишмаслиги боис U-18 жамоасидан футболчи олишга мажбур бўлдик. Трансферлар ойнаси очилгач таркибни кучайтирамиз. Кўриб турганингиздек йигитларнинг даражаси Про лига учун камлик қилмоқда.
Комментарии