RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

“Шўртан”да нима гап? Алиқулов жамоада қоладими? Новости

“Шўртан”да нима гап? Алиқулов жамоада қоладими?

Хабарингиз бор, бугунги кунда Суперлиганинг барча клублари янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди.

ПРО-Лига жамоалари ҳам аста-секин ўз имкониятидан келиб чиққан холда, ўқув-йиғин машғулотларига киришмоқда. Ўтган мавсум “Шўртан” жамоаси ПРО-Лигада муносиб иштирок этиб, кўпчиликни эътиборини тортганди. Аммо шунга қарамай ғузорликлар ҳамон тайёргарликни бошлагани йўқ. Бош мураббий Асрор Алиқулов билан боғланганимизда, режага кўра “Шўртан” 15 январдан йиғинга киришиши керак эди. Аммо айрим сабабларга кўра, йиғин номаълум муддатга қолдирилиб турганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек Асрор Чориевичдан, ўзининг жамоадаги кейинги тақдири ҳақида сўраганимизда, “Шўртан”да қолишини яширмади. Маълумки, “Шўртан” клуби қарздорлик масаласини тўлиқлигича ёпмагани сабабли, ФИФА томонидан трансфер ойналарида таъқиқ қўйилган. Шунинг учун бош мураббий бу йил ҳам асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишни ва уларнинг қаторига ёшлар жамоасидан ўйинчиларни жалб этишни режалаштираётганини айтди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика