RU

Последние новости

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  2 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

“Шўртан” йиғинни якунлаб, қисқа таътилга чиқди Новости

“Шўртан” йиғинни якунлаб, қисқа таътилга чиқди

Аввал хабар берганимиздек, “Шўртан” декабрь ойида янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборганди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, жамоа куни-кеча тайёргарликнинг дастлабки босқичини якунлади. Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли таътил эълон қилинди.  Ғузорликлар йиғиннинг сўнгги кунларида Қаршида “Насаф” билан ўзаро синов-назорат учрашувини ўтказди. Қашқадарё дербисида жангавор дуранг қайд этилди – 2:2. 

“Шўртан” шу куни қуйидаги таркибда харакат қилди: Акмал Раҳимов, Олим Каримов, Элёр Интизомов, Лазиз Убайдуллаев, Ғулом Раҳмонов, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Аббос Амонов, Холмурод Холмуродов, Зафар Полвонов, Юсуф Бўриев.

Захирадан тушганлар: Илёс Тоғаев, Бобур Тўраев, Алишер Ибрагимов, Шаҳзод Хурсанов, Тимур Комилжонов, Нурали Падаров, Мирмуҳсин Рустамов. 


Голларга Холмурод Холмуродов билан зафар Полвонов муаллифлик қилганини айтиш жоиз. Дарвоқе, “Машъал” клуби тарбияланувчиси бўлган иқтидорди футболчи Холмуродов “Шўртан”нинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этди. Шунингдек “Дўстлик-AIN” футзалчиси Алишер Ибргаимов ҳам ўзини келаси йил катта футболда синаб кўрмоқчи. Сабаби бу футболчи ҳам “Шўртан”нинг йиғинида қатнашди. Асосий таркиб аъзолари бўлган Игорь Таран ва Элдор Тожибоевнинг шу куни бетоблиги сабаб мураббийлар ўйинга туширмади. Суннатилла Мамадалиев ҳам машғулотларда иштирок этган. 

Айтиш лозимки, ғузорликларнинг мазкур йиғини Зоир Тўрақулов ва Эркин Мирзаев бошчилигида ўтди. Жорий мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Роман Абдулов, Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Ғофуров, Мурод Ражабов, Мирзакамол Камолов, Суҳроб Бердиев, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Дарко Станоевич, Шерзод Шарипов, Сарвар Жўраев каби футболчилар “Шўртан”нинг илк йиғинида иштирок этмади. Уларнинг кейинги тақдири ҳозирча сўроқ остида. 

Шунингдек бош мураббий Мухтор Қурбоновнинг ҳам кейинги тақдири мавҳумлигича турибди. Агарда раҳбарият барча билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинса, Қурбонов фаолиятини давом эттириши мумкин. Шунда катта эхтимол билан жамоа билан хайрлашиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳам ортга қайтади. Бу масала янги йил байрамидан сўнг аниқ бўлиши айтилаётир. Олинган маълумотларга кўра, жамоа аста-секин қарздорликларни бартараф этмоқда. Ғузорликларнинг кейинги йиғини 4 январдан бошланиши режалаштирилган.  


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика