RU

Последние новости

10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  1 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   6 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  14 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  34 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  5

"Шўртан" собиқ икки мураббийига 550 миллион сўм тўлади, яна 321 миллион қолди Новости

"Шўртан" собиқ икки мураббийига 550 миллион сўм тўлади, яна 321 миллион қолди

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев "Шўртан" клубидаги муаммолар ҳақида маълумот берди.

Клубларнинг қарзи осилиб ётмаслиги ПФЛ учун муҳим. Бир йил жиддий ишласак, шундай муаммолардан қутилишимиз мумкин деган хом хаёлларимиз бор.

Ғузорнинг “Шўртан” клуби ФИФА билан ёзишмаларини тўхтатмаган. Жамоанинг айтишича, беларуслик мураббийлар Игорь Криушенко ҳамда Виталий Варьвончикка 2016 йилдаёқ тўланиши керак бўлган пуллар шу йилнинг 1 апрелига қадар тўлиқ ўтказилар экан.

“Шўртан” ҳозиргача Криушенкога 445 миллион сўм тўлаган (таҳминан 54 минг доллар). Энди яна 248 миллион сўм ўтказиши керак. ФИФА қоидаларига кўра, ўз вақтида тўланмаган ҳар қандай сумма бир йил давомида 5 фоиздан пеня ҳосил қилади.



Ғузор клуби Варьвончик учун ҳозиргача 105 миллион сўм тўлаган (таҳминан 13 минг доллар). Яна 73 миллион сўм ўтказиб бериши керак. Худди ўша 4 йиллик пеня бунда ҳам бор.

Жамоа қўшимчасига Мурод Отажонов, Ёрқин Назаров, Сардор Хурсанов, Азиз Ғуломхўжаев кабилардан ҳам қарздор. Яна бир-икки киши чиқиб келса керак олдинда. Маълумот учун, ФИФА қоидаларига кўра, қарздорлик масалалари учун даъво муддати 2 йилдир, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: -29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика