RU

Последние новости

22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  1 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  1 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  12 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  0 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  4 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  84 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  63 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8

“Шўртан” футбол академиясига танлов бошланди Новости

“Шўртан” футбол академиясига танлов бошланди

Теги :  Шўртан
Эндиликда Ғузорда ҳафтанинг ҳар шанба куни футбол фестивали бўлиб ўтади

Маълумки, мамлакатимизда ҳукумат миқёсида, шахсан  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан спортни, жумладан футболни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида сўнгги йилларда жуда катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлоқ янги босқига олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2019 йилнинг 4 декабрь санасидаги №5887 ПҚ фармони бунга яққол мисолдир.
Президентимизнинг ушбу фармонида маънавий етук ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этишга, мамлакатимизда юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш (селекция) тизими ва футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, футбол бўйича спорт мактаблари фаолиятини янги босқичга кўтариш каби масалаларга жиддий эътибор қаратилган.

Футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги ПРО-Лига мусобақаларида иштирок этаётган “Шўртан” жамоасида ҳам Президент фармонларини ҳаётга татбиқ этиш борасида жиддий ишлар бажарилмоқда. Хусусан, шу кунларда Ғузор футбол Академияси фаолиятини ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалий ҳаракатлар бошланди.
“Шўртан” Профессионал футбол клуби раҳбарияти туман Халқ таълими бўлими билан ўзаро ҳамкорликда Ғузордаги ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳар ҳафтанинг шанба куни давомида “Футбол фестивали” шиори остида ўзига хос тадбир ўтказишга келишиб олинди. Бундай фестивалдан кўзланган асосий мақсад - аввало ёш истеъдодларни саралаб олиш (селекция) ишларига урғу бериш, бўлажак футбол юлдузларини ўз вақтида ва олдиндан кашф қилиш, уларнинг ўсиб, тўлақонли камолга етишишларида ёрдам қўлини чўзиш, энг зарур шарт-шароитларни яратиб беришдир.

22 февраль куни эзгу мақсадлар билан режалаштирилган фестиваль йўлга чиқди. Дастлабки кундаги натижаларга эътибор қаратсак, бир туман миқёсидаги кўрсаткич диққатга сазовор, десак муболаға бўлмайди. Ғузор туман марказидаги №4 ва №34 сонли мактаб ўқувчиларидан жами 160 га яқин ёш футболчилар фестиваль доирасида ўз маҳоратларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини “Шўртан” ПФК бош менежири Шамил Ярулин, Ғузор футбол Академияси директори Абдураҳмон Юмангулов, Академия директорининг ўринбосари, тажрибали мураббийи Ихтиёр Каримов, шунингдек яна бир қатор футбол мутахассислари кўзатиб боришди.

Демак, “Шўртан” Профессионал футбол клуби тасарруфида фестиваль яхши ният ва улуғ мақсадлар билан йўлга чиқди. Биз эса ҳар ҳафта анъанавий тарзда ўтадиган ёш футболчиларнинг  тадбиридан тезкор ва қайноқ хабарлар, суҳбатлар, фото лавҳалар, шунингдек видео роликлар ҳам бериб боришни режалаштирганмиз. Бизни кузатинг ва узоқлашманг.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика