RU

Последние новости

21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  13 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  9 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  24

"Шўртан" бугун "НБУ-Осиё" билан дуранг ўйнади Новости

"Шўртан" бугун "НБУ-Осиё" билан дуранг ўйнади

Олий лига иштирокчиси "Шўртан" бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Бу галги рақиб Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаси бўлди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, "Шўртан" таркибига бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтиш учун келишган. Булар Андрей Власичев, Азиз Ғуломхўжаев (иккалси "Қизилқум"), Абдували Мўминов (Қозоғистон биринчи дивизиони жамоасидан), Равшан Абдувоҳидов ("Чуст-Пахтакор"), Санжар Тўрақулов ("Нуристон"), Маҳмуд Абдураҳмонов ("Зомин") каби футболчилардир.

Шунингдек ёшлар жамоасида ўзини кўрсатишга эришган бир қатор футболчилар ҳам Тошкентдаги йиғинга жалб этилган. Бош мураббий Зоир Тўрақулов бугунги ўйинда футболчиларнинг яна бир бор имкониятини чамалаб олди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "НБУ-Осиё" билан 2:2 кўринишида дуранг қайд этилган. "Шўртан" мазкур ўйинда қуйидагича таркибда тўп сурган.

"Шўртан": Александр Корнейчук, Асрор Алиқулов, Азиз Ғуломхўжаев, Зоҳид Раупов, Санжар Тўрақулов, Иброҳим Отахонов, Олим Каримов, Александр Востриков, Абдували Мўминов, Павел Соломин, Ботир Қодирқулов.
Захирадан тушганлар: Ярослав Крушельницкий, Андрей Власичев, Аббос Омонов, Элёр Интизомов, Маҳмуд Абдураҳмонов, Шаҳзод Хурсанов, Ғулом Раҳмонов, Толиб Очилов, Равшан Абдувоҳидов, Юсуф Бўриев, Бобур Тўраев, Умар Эшмуродов.

Ғузорликларнинг иккин голига Олим Каримов билан Павел Соломин муаллиф қилди.

"НБУ-Осиё"дан ўтиш келган дарвозабон Михаил Спиридинов мазкур ўйиндан кейин ортига қайтиб кетди. "Пахтакор" посбони Темур Жўраевнинг трансфер масаласида айни пайтда жамоалар ўртасида музокара кетмоқда. Агар томонлар ўзаро келишувга эришса, Жўраев иккинчи даврани "Шўртан"да ўтказиши мумкин.

"Шўртан" энди 30 июль куни яна бир назорат учрашувида майдонга тушади. Рақиб жамоа номи эса шу кунларда аниқ бўлади.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика