RU

Последние новости

20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  2 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  2 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  32 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  6 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов истеъфога чиқарилди Новости

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов истеъфога чиқарилди

ПРО-Лига қатнашчиси Ғузорнинг «Шўртан» жамоасида ўзгаришлар юз берди.

Хабарингиз бўлса керак, пайшанба куни «Оқ бўрилар» ўз майдонида чемпионатнинг 8-туридан ўрин олган «Машъал»га қарши баҳсда рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Шу боис бугун жамоанинг Ғузор шаҳридаги қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Уни клуб вице-президенти Виктор Алешниковнинг ўзи олиб борди. Жамоанинг сўнгги пайтларда қимматли очколарни бой бераётгани раҳбарият ва мухлисларни ташвишга солиб келаётганди. Шунинг учун кун тартибидан ўрин олган асосий масала - мураббийлар штабининг фаолиятини кўриб чиқиш эди. Якунда бош мураббий Асрор Алиқулов раҳбарият томонидан истеъфога чиқарилди. Шунингдек унга яқиндан ёрдам бериб келган мураббийлар - Ботир Қодирқулов билан Акмал Саидқуловга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ушбу мураббийларнинг «Шўртан» ривожи учун қилган мехнатларига миннатдорчилик билдириб дўстона равишда хайрлашди.

Эндиликда жамоани вақтинчалик Баҳодир Шоймардонов бошқариб турадиган бўлди. Унга дарвозабонлар мураббийи Эркин Мирзаев кўмаклашади. Шоймардонов бунга қадар «Шўртан»да техник-директор лавозимида ишлаб келаётганди. Душанба куни ғузорликларни Фарғонада «Истиқлол»га қарши ўйинга Шоймардонов олиб тушади. Клуб раҳбарияти бош мураббийликка ҳозирда бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда. Яқин орада шулардан бири билан расмий тарзда музокара ўтказилиб, янги бош мураббийни кенг оммага таништиради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика