RU

Последние новости

16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  4 15:41ФИНАЛгача...  4 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1

Шомуродовнинг агенти: "Рома"га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси. Моуринью у билан яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди" Новости

Шомуродовнинг агенти: "Рома"га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси. Моуринью у билан яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" клуби билан 2025 йил охирига қадар шартнома тузди.

Россиянинг "Спорт Экспресс" нашри Шомуродовнинг агенти Герман Ткаченко билан суҳбатлашди.

- "Рома" Шомуродов билан шартнома тузилганини эълон қилди. Бу ўтиш ҳақида нима дея оласиз? Четдан қараганда бу эртакка ўхшайди: оддийгина ўзбек йигити топ-клубда.

- Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши - эртак эмас. Бу 90 фоиз Элдорнинг машаққатли меҳнати ва қобилияти, қолган 10 фоиз эса биз шунчаки ўз ишимизни сифатли бажардик. Албатта, бу Элдорнинг ўз меҳнати, қобилияти ва ҳаракати самараси. Бу А сериядаги 10 ой ичида урилган 8та гол билан чекланмайди. У жамоа учун ҳам ўйнади, шерикларига вазиятлар яратишга уринди. Ишга ва инсонларга бўлган муносабати ҳам муҳим ўрин тутади. Қисқа вақт ичида уни "Женоа"даги футболчилар, база ва клубдаги ишчилар, минглаб мухлислар яхши кўриб қолишди. Умуман олганда, А Серия уни жуда яхши қабул қилди. Қишки трансфер ойнаси вақтидаёқ журналистлар ва топ-клублардан бўлган қўнғироқлардан билиб олдик.

- Қачон ва қандай қилиб "Рома"нинг қизиқиши пайдо бўлди?

- Миш-миш эмас, жиддий қизиқиш тахминан 3 ҳафта олдин пайдо бўлди. "Женоа" бизга Рим клубидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумот берди ва бу ҳақиқат эди. Бунга қадар барчаси миш-миш эди.




- "Рома"нинг қизиқиши ҳақида эшитганида Элдорнинг биринчи реакцияси қандай бўлди?

- Биз унга шундай вариант борлиги айтганимизда: "Охо. Бу ростми?" деди. Ўша пайтда у "Женоа" сафида йиғинда эди. У билан ёзги трансфер ойнаси вақтида бошқа давлатга кўчиб ўтмаслиги борасида айтдик, шунда ортиқча асабийлашиш бўлмасди. "Женоа"га фақат клубни ҳам, футболчини ҳам қониқтирадиган жиддий таклиф бўлсагина трансфер амалга ошиши мумкинлиги ҳақида айтдик. Мана бу амалга ошди.

- "Рома"да ҳозир Жозе Моуринью ишламоқда. Элдор у билан суҳбатлашдими?

- "Женоа"нинг рухсати билан улар телефон орқали гаплашишди. Жозе ундан ҳолати, кайфияти ҳақида сўради. "Рома" айни пайтда Португалияда йиғин олиб бормоқда, Элдор у ерга учиб боргач, Жозе базада уни қарши олди ва кулиб яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди: бир неча йил олдин улар Москвада учрашиб қолишган ва расмга тушишганди. Умуман, барчаси ижобий руҳда ўтди.

- Бу кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарами?

- Йўқ, бу тўлақонли трансфер", - дейди Ткаченко "Спорт Экспресс" нашрига. 

Рейтинг: +105   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика