RU

Последние новости

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  1 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  59 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  5 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Шомуродов ва "Ростов" Дзюбасиз "Зенит"ни таслим эта оладими? Превью Новости

Шомуродов ва "Ростов" Дзюбасиз "Зенит"ни таслим эта оладими? Превью

Россия премьер-лигасининг 2-турида "Ростов" ўз майдонида "Зенит"ни қабул қилади.

"Ростов" мавсумни ўз майдонида "Тамбов"ни мағлуб этиш билан бошлади. Павел Мамаевнинг ягона голи "Ростов"га уч очко келтирди.

"Зенит" ўтган мавсум Россиядаги барча совринларни қўлга киритди. Янги мавсумнинг илк турида лига дебютанти "Ротор" мағлуб этилди - 2:0. Артём Дзюба ва Себастьян Дриусси гол уришди.

Бу клублар ҳозирга қадар 56 бор тўқнаш келишган. Устунлик "Зенит" томонида: 28та ғалаба, 15та мағлубият ва 13та дуранг. Ўзаро охирги 10та ўйинда "Ростов" атиги иккита ғалабани қўлга киритган. Ўз майдонидаги охирги 6та ўйиннинг фақат биттасида "Ростов" бу жамоага ютқазган. Бир ой олдин бу клублар Ростовда ўзаро ўйин ўтказишган ва унда "Зенит" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Питерда эса Сергей Семак шогирдлари 6:1 ҳисобида зафар қучишганди.

Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов бугун асосий таркибда майдонга тушиши аниқ. Терма жамоамиз ҳужумчисидан бугун голлар кутамиз. Питер клуби сафида эса жамоа сардори Артём Дзюба майдонга туша олмайди. Унинг мушакларида оғриқ пайдо бўлгани айтилмоқда.




"Ростов" - "Зенит"
15 август. Ростов-на-Дону. "Ростов Арена" стадиони. 22:00 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам
- Павел Кукуян (Сочи).
Трансляция - "Матч-Премьер".
ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР:
"Ростов": 4-2-
3-1: Песьяков, Козлов, Осипенко, Хаджикадунич, Чернов, Норманн, Попов, Ионов, Еременко, Мамаев, Шомуродов.

"Зенит": 4-4-2: Кержаков, Караваев, Ракицкий, Ловрен, Дуглас Сантос, Малком, Барриос, Оздоев, Мостовой, Дриусси, Азмун.

Ўйнамайди:
Дмитрий Чистяков (жароҳат) - Андрей Лунев (жароҳат), Артём Дзюба (жароҳат).

Муаллиф тахмини: Бугунги ўйинда сафарда ўйнаса ҳам фаворит "Зенит". "Ростов" дастлабки турдагидек ўйнаса йирик ҳисобда ютқазиши аниқ. Бугун тахминимча "Зенит" кичик ҳисобда ғалаба қозонади: 2:1.


Ростов

Премьер-лига . Тур 2

15/08/2020, 23:00

2
:
0
Завершен

Зенит

Сердар Азмун - 24', Деян Ловрен - 87'

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
3'  Матиас Норманн
23'  Евгений Чернов
74'  Павел Мамаев (Кенто Хасимото)
74'  Ивелин Попов (Роман Еременко)
84'  Алексей Козлов (Хорен Байрамян)
84'  Элдор Шомуродов (Давид Тошевски)
1'  Малком
24'  Сердар Азмун
24'  Сердар Азмун
55'  Ярослав Ракицкий
70'  Сердар Азмун
73'  Себастьян Дриусси (Данил Круговой)
73'  Эмилиано Ригони (Александр Ерохин)
78'  Ярослав Ракицкий
80'  Малком (Данила Прохин)
84'  Сердар Азмун (Андрей Мостовой)
87'  Деян Ловрен
87'  Дуглас Сантос
90'  Вильмар Барриос



Нарзулла тайёрлади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика