RU

Последние новости

09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  1 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  12 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  13 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  10 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  14 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  122 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  850

Шомуродов ва "Женоа" "Милан"ни тўхтатди: А Серия 12-тур якунлари Новости

Шомуродов ва "Женоа" "Милан"ни тўхтатди: А Серия 12-тур якунлари

Италия чемпионати навбатдаги тур доирасида қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди.

"Ювентус" "Аталанта" билан дуранг ўйнади

Қишда "Аталанта"ни тарк этадиган клуб сардори Алехандро Гомес майдонга тушмади. "Юве" капитани Жоржио Кьеллини ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда бўлди. Федерико Кьеза ташаббусни ўз қўлига олгунга қадар, баҳс жуда суст бўлди. У қанотдан ёриб чиқиб, 5та рақиб қуршовида узоқдан шу қадар ажойиб зарба бердики, Голлини ҳам унга қаршилик кўрсатолмай қолди. Бунга жавобан Сапата яккама якка рақибларига қарши чиқиб, зарба берди, бироқ Щенсний гол бўлишига йўл қўймади. "Аталанта" олдинга қараб ҳаракат қилиб, хавфли вазиятлар яратди, лекин танаффусгача гол уришга муваффақ бўлолмади.

Иккинчи тайм бошида Альваро Мората имкониятдан унумли фойдалана олмади, бунинг ўрнига эса "Аталанта" қарши босим ўтказа бошлади. "Юве" ҳимоядан чиқмоқчи бўлганида меҳмонлар тўпни олиб қўйишди ва Фройлер кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу баҳсда айниқса Кьеза фаол ўйнади, айнан у пенальти ишлаб олди, бироқ Роналду бу сафар имкониятдан фойдалана олмади. Ушбу учрашувда голкиперлар ҳақиқатдан ҳам яхши ўйнадилар. Сабаби Моратада ҳам, Фройлерда ҳам қулай вазиятлар бўлган эди, аммо икки посбон ҳам ўз дарвозасини яхши қўриқлай олди. Баҳс дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етди, аммо бундан ҳар икки жамоанинг ҳам кўнгили тўлмагани аниқ.


"Интер" "Наполи"ни мағлуб этди

Бу баҳсда турнир жадвалидаги рақобатдошлар учрашишди, шу сабабли ўйинга бўлган қизиқиш катта эди. Баҳснинг 1-дақиқасидаёқ Лаутаро тўп назоратини қўлга олди ва зарба берди, лекин тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. "Наполи" эса бунга Зелиньскийнинг кучли зарбаси билан жавоб қайтарди. Шиддат билан зарба берилган бўлса-да, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Умуман олганда, биринчи таймда хавфли вазиятлар кўп бўлмади. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди.

2-таймда эса ўйин бироз жонланди. Лозано ажойиб имконни қўлдан бой берди, Инсинье ҳам ёмон ўйнмади. Мертенсда ҳам қулай имконият юзага келганди, бироқ Ханданович тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. "Интер" деярли голли вазиятлар ярата олмади, аммо пенальти ишлаб олишга эришди. Оспина рақиб ўйинчиси Дармианни йиқитиб юборди, Лукаку эса имкониятдан ажойиб тарзда фойдаланди. Бу гол ўйинни янада жонлантирди, Политано шериги Лозано берган пасдан сўнг зарба берди, аммо Ханданович бу сафар ҳам гол бўлишига йўл қўймади. Бир неча уринишларга қарамай, ўйинда бошқа гол бўлмади. "Қора-кўклар" бир очко фарқ билан "Милан"дан кейинги иккинчи ўринни эшгаллаб туришибди. "Наполи" эса 5-ўринда, ҳозирча.


"Рома" "Торино"дан кучлироқ чиқди

Эҳтимол, Уилфрид Сингонинг жуда ёмон ўйини бўлмаганида, Римдаги ўйин бошқача тус олган бўлармиди?! "Буқалар" ҳимоячиси 7 дақиқа ичида 2та карточка олди ва жамоасини сезиларли даражада заифлаштириб қўйди. "Рома" фаоллик билан олдинга ҳаракат қила бошлади ва 27-дақиқада Генрих Мхитарян кучли зарба билан ҳисобни очди. Бир қатор вазиятлардан сўнг Эдин Жеко жарима майдончасида йиқитилди. Тўп ёнига Верету келди ва ҳеч бир муаммосиз дарвозани ишғол этди.

Танаффусдан кейин мутлақо ўзгариш бўлмади. "Торино" ҳеч қанақасига ўйинга киришиб кетолмади, "Рома" хотиржамлик билан тўпни назорат қилди. 68-дақиқада Майораль жуда чиройли тарзда тўпни Пеллегринига етказиб берди, Лоренцо ҳам бундан унумли фойдаланиб, гол урди. "Буқалар"дан қаҳрамонлик кутиш қийин эди, бироқ битта гол уришга эришдилар. Андреа Белотти тўпни олдинга силжитиб келиб, 73-дақиқада гол урди. "Рома" муҳим ғалабани қўлга киритди ва 4-ўринни банд этди, аммо "Торино"нинг аҳволи бироз оғир...


"Милан" яна очко йўқотди

"Грифонлар" асосий таркибида Элдор Шомуродов ўйинга тушгани учрашувга бўлган қизиқишимизни янада орттиргани турган гап. Биринчи бўлимда айниқса, Шомуродов фаоллиги билан ажралиб тура олди. Аммо чинакамига хавфли вазиятлар, голли имкониятлар Элдорда бўлмади. Умуман олганда "Милан" ҳам у қадар фаол ўйин кўрсата олмади ва вазиятлар яратишда муаммога дуч келди. Фақатгина Ребичнинг вазиятини ёдга олса арзийди, лекин Анте рақиб посбонини алдаб ўта олмади. Бундай бўлимдан кейин курашнинг иккинчи қисми янада шиддатлироқ бўлишини кутиш мумкин эди. Амалда ҳам шундай бўлди. 

"Женоа" иккинчи бўлимда ҳужумда ҳам кескинроқ ҳаракат қила бошлади. Вазиятларнинг бирида ўнг қанотдан бўлган узатмадан сўнг Шомуродов жарима майдонида тўпни тўхтатди, икки рақиб қуршовида турганига қарамай, бир айланиб зарба берди, Доннарумма тўпни қайтаришга эришди, лекин иккинчи уринишда Дестро ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилди. "Милан" голга анча тез жавоб бера олди. Чалханоглу Калабрияга узатмани амалга оширди, тўп италияликка шу қадар қулай етиб келдики, ҳимоячи узоқ масофадан зарба беришга қарор қилди ва ниятига етди. "Женоа" саросимага тушмади ва яна ҳужумга ташланди ҳамда яна олдинга чиқиб олди. Гильоненинг узатмасидан кейин қачонлардир "Милан" сафида гол урган Матти Дестро дублни расмийлаштирди. Пиоли ўзгаришлар орқали вазиятга таъсир қилишга уринди ва қатор омадсиз уринишлардан сўнг миланликлар дарвозага йўл топа олишди. Тўп Романьолидан ёш Пьер Калюлюга бориб тушди ва у яқин масофадан тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. "Милан" қаторасига иккинчи бор дуранг ўйнамоқда, лекин жамоа ҳисобда ортда қолаётган паллада ҳам характер кўрсата олаётганини таъкидлаш лозим. 


"Верона" "Сампдория"га мағлуб бўлди

"Верона" яхши спорт формасига кириб олди ва йўлидан чиққан бир нечта кучли рақибларни тўхтата билди. Жамоа ҳозирда турнир жадвали юқори қисмида бораётгани ҳам сўзимиз исботи бўла олади. Майдон эгаси сифатида "Верона" ўйин стартида хавфлироқ ва нисбатан кўпроқ ҳужум уюштирди. Таркбида айниқса Барак фаоллиги билан ажралиб турарди. "Сампдория" эса у қадар ёрқин ўйин кўрсатмаса-да, юзага келган имкониятдан максимал равишда фойдалана олди. Тайм сўнгига яқин тўп Экдалга келиб тушди ва швециялик ярим ҳимоячи узоқ масофадан зарба бериб, дарвозабонни доғда қолдирди.  

Иккинчи бўлим аввалида "Верона" мувозанатни тиклаш ниятида олдинга ташланди, аммо "Сампдория" учун бу айни муддао эди. Раньери шогирдларига қарши ҳужумларда қандай ҳаракат қилишни яхши ўргатгани кўринди, Валерио Верре тезлиги эвазига ҳимоячилардан қочиб кетди ва орадаги фарқни 2тага оширди. Шундай бўлса-да, "Верона" таслим бўлиш ҳақида ўйламасди ва ҳужум қилишда давом этди. Бунинг мукофоти сифатида мезбонлар пенальти ишлаб олишди. Цаканья имкониятдан унумли фойдаланди, лекин... Қолган вақт давомида "Верона" қанчалар уринмасин, ҳисобни тенглаштиришнинг имкони бўлмади. Генуя жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди ва катта эҳтимол билан жон сақлаш муаммосини ҳал қилди. "Верона"нинг чиройли давом этаётган "эртаги" эса узилиб қолди, лекин кейинги учрашувларда ушбу жамоа ҳам ижобий натижаларга эришишини тахмин қилиш мумкин.

Шунингдек, "Специя" - "Болонья", "Беневенто" - "Лацио" учрашувлари дуранг билан якунланди, "Удинезе" - "Кротоне" баҳсида эса ҳисоб очилмади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика