RU

Последние новости

15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  12 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  8 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  2 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  12 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  6 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  31 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2

Шомуродов: "Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим" Новости

Шомуродов: "Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим"

Сингапур - Ўзбекистон учрашувидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродовдан қисқа интервью олишга муваффақ бўлдик.

- Ғалаба ва дубль билан табриклайман. Сингапурга қарши баҳсда фойдалана олмаган имкониятларингиз голларингиздан кўпроқ бўлди...

- Тўғри, ўйин тақдирини олдинроқ ҳал қилишим мумкин эди, қўлдан чиқарган имкониятларим учун жамоадан узр сўрайман. Бироқ ҳар доим ҳам рақиб дарвозасини ишғол қила олмайсиз. Бор кучим билан ҳаракат қилдим, аммо нимадир етишмагандек бўлди.

- Бир вазиятда ҳимоячидан қочиб, дарвозабонни ҳам алдаб ўтдингиз, аммо бўш дарвозани ишғол қила олмадингиз. Нима бўлди?

- Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим. Посбондан ўтганимдан сўнг икки ҳимоячини кўрдим ва шу заҳоти тўпни дарвоза томонга тепишга уриндим. Зарба бераётганда тўп оёғим остида қолиб кетгани туфайли гол ура олмадим.

- Эшитишимизча, ғалабадан сўнг "Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин сизга қўнғироқ қилибди. Клубдаги устозингиз нималар деди?

- Мураббий ғалаба ва дублим билан табриклади. Бундан ташқари қачон "Ростов" сафига қайтишимни сўради. Эртага Россияга учиб кетаман.

- Сингапур терма жамоасининг кучли жиҳатлари ҳақида гапирсангиз.

- Рақибимиз жамоавий ўйинда яхши ҳаракат қилар экан, қўрқмай прессинг уюштира олди. Лекин вазифамиз жаҳон чемпионатига чиқиш экан, бундай жамоаларни таслим этишимиз шарт.

Рейтинг: +160   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика