Шомуродов жой олган рамзий термага Роналду кирмади
07 сен 2021 11:00
Новости
Шомуродов жой олган рамзий термага Роналду кирмади
Россиянинг машҳур "Матч Тв" телеканали мухлислар ўртасида ёзги трансферлардан тузилган энг яхши футболчилар рамзий терма жамоасини эълон қилди.
"Матч Тв" ўзининг расмий телеграм каналида ҳар бир позицияга алоҳида сўровнома ўтказди. Марказий ҳужум чизиғига сўровномадан Криштиану Роналду ("Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га), Ромелу Лукаку ("Интер"дан "Челси"га), Оливье Жиру ("Челси"дан "Милан"га), Мемфис Депай ("Лион"дан "Барселона"га), Элдор Шомуродов ("Женоа"дан "Рома"га), Мойзе Кин ("Эвертон"дан "Ювентус"га), Серхио Агуэро ("Манчестер Сити"дан "Барселона"га) ўрин олди. Овоз бериш якунларига кўра ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 45 фоиз овоз билан Роналдуни ортда қолдирди. Португалиялик форвардга 41 фоиз яъни 9230 нафар обуначи овоз берди.


Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии