RU

Последние новости

12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  0 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  0 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  0 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  0 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  10 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  9 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  29 08:16«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини қанчага сотиб олгани маълум  5 07:47А Серия. "Милан" "Кальяри"ʼни ўз уйида юта олмади, "Ювентус" дербида дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  9 01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  2 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  47

Шоҳруз Норхонов: «Термада имконият беришса, албатта, гол ураман» Новости

Шоҳруз Норхонов: «Термада имконият беришса, албатта, гол ураман»

Олий лигада тур ўйинлари кам қолгани сари кураш авжига чиқяпти. Чемпионлик ва совринли ўринлардан кўра, кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун кураш қизғин тус олмоқда.

Олий лига дебютанти «Обод» ҳам элитада қолиш учун астойдил ҳаракат қиляпти. Пойтахт жамоаси мавсумни ёмон бошламаган эди. Лекин бешинчи турдан сўнг клубнинг ишлари орқага кета бошлади. Жамоада мураббийлар алмашинуви юз берди. Аммо сўнгги турларда «Обод» футболчилари яна ўзларига келиб олишди. Аввалига «Навбаҳор» йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейин эса тарихий чемпионлик сари дадил одимлаётган «Локомотив» майдонида ғалабага тенг дурангга эришилди. Мавсум кашфиётларидан бири Шоҳруз Норхонов захирадан майдонга тушиб, чиройли услубда Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол қилди. Бу Шоҳрузнинг чемпионатдаги ўн учинчи голи бўлди. Тўп киритилган вазиятда Нестеров ҳам, тажрибали сербиялик ҳимоячи Неманья Яничич ҳам ёш ҳужумчини тўхтата олишмади. Биз учрашувдан сўнг чемпионат тўпурарлари сафида бораётган футболчидан интервью олдик.

- Шоҳруз, чемпионлик ва аксинча, олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалар ўртасидаги ўйинга қай тарзда тайёргарлик кўрган эдинглар?


- Учрашув олдидан деярли ҳеч ким «Локомотив»нинг ғалабасига шубҳа қилмаганди. Ҳатто йирик ҳисоб қайд этилади, деганлар ҳам жуда кўп бўлди. Лекин биз бу учрашувга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўргандик. Бироз кутилмаганда жамоамиз мураббийлари бошқача юриш қилишди. Яъни, асосий таркибнинг бир неча футболчилари захирада қолдирилди. Бу ҳолатни мезбонлар ҳам кутишмаган эди. Менимча, айнан захирада ўз навбатини кутиб ўтирган футболчилар кучли жамоага қарши ўз характерларини намойиш этишди. Ўзларига берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланишди. Тан олиш керак, бу ўйинда омад ҳам биз томонда бўлди. Иккинчи бўлимда ҳисобни очиб олганимиз ишимизни анча енгиллаштирди. Бевосита ўтказиб юборилган голга келсак, ўша вазиятда тажриба ўз сўзини айтди. Шубҳасиз, дуранг  биз учун ғалабага тенг.

- Асосий таркиб футболчиларининг захирада олиб қолиниши ижобий натижага умид йўқлигиданми ёки кейинги ўйинга куч сақлаб қолишга қаратилган тактикамиди?


- Менимча, иккинчи вариант тўғрироқ. Лекин ҳеч бир футболчимиз майдонга мағлубиятга учраймиз, деб тушгани йўқ. Иккинчи бўлимда Дониёр Ҳасанов, Темур Ҳакимов ва мен майдонга тушдик. Бу ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз янада кучайди. Натижада кучли рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Миллий терма жамоамизнинг энг тажрибали посбони қўриқлаётган дарвозага гол урганимдан хурсандман.

- «Обод» бироз кеч уйғонмадими? Биринчи даврада бундай ёрқин ўйин кўрсатишингларга нима халал берди?


- Янги жамоа бўлганимиз ва тажрибанинг камлиги учун аксарият ўйинларда ишимиз юришмади. Иккинчи даврада эса ҳеч бир жамоадан қўрқмаган ҳолда ўйинларни ўтказяпмиз. Бу эса ўз натижасини бера бошлади.

- Мураббийлар алмашинуви ҳам салбий натижага таъсир ўтказдими?


- Бундай демаган бўлардим. Майдонда барибир, футболчилар ҳаракат қилишади. Тўғри, тактикаларда кичик ўзгариш кузатилди. Лекин бу ўйинимизда пасайиш бўлишига хизмат қилмади.

- Жаъфар Ирисметовнинг жамоага бош мураббийи бўлиши шахсан сизга кўпроқ фойда келтирса керак. Ҳар ҳолда машҳур ҳужумчимиз форвардлар қандай ишлаши кераклигини жуда яхши билади. У сиз билан бу борада алоҳида суҳбат ўтказдими?


- Албатта. Жаъфар ака менга тегишли кўрсатмаларни бердилар. Ҳужумчи майдонда қандай ҳаракат қилиши, совуққон бўлиши каби жиҳатларни айтиб ўтдилар.

- «Юлдузлик касали» деган тушунча бор. Айниқса, мазкур ҳолат ёш футболчиларимизга хос. Сиз бу нарсадан йироқмисиз?

- Албатта, юлдузлик касали фаолиятимнинг сўнгига қадар менга бегона бўлиб қолиши учун ҳаракат қиламан. Устозларимнинг ўгитларини ҳеч қачон унутмайман. Шу билан бирга, ишлашдан, меҳнат қилишдан тўхтамайман.

- Қисқа фурсат ичида миллий жамоадан таклиф олдингиз. Йиғинларда иштирок этдингиз. Таассуротлар қандай?


- Мен учун кутилмаган таклиф бўлди. Ҳар бир футболчида бўлгани каби менда ҳам қачонлардир бош жамоа либосини кийиш орзуси бор эди. Лекин миллий термадан бу даражада тез чақирув оламан, деб ўйламагандим. Чунки олий лигада илк мавсумимни ўтказяпман. Етакчи клубда ўйнамаяпман. Шу сабабли ҳам буни кутмагандим. Лекин умид бор эди. Машғулотда иштирок этганим, бир пайтлари ўзим ҳавас қилган машҳур футболчилар билан елкама-елка ўйнаганим мен учун эртакдек туюлди. қисқа фурсатли ўқув-машғулот йиғинидан жуда кўп нарса олдим. Ўзимга бўлган ишонч янада ортди.

- Шоҳруз, олдинда терма жамоамизни иккита муҳим ўйин кутиб турибди. Бу баҳслардан нималар кутяпсиз?


- Агар мени яна бир бор терма жамоага таклиф қилишса ва ҳеч бўлмаса, беш дақиқа ўйнаш учун имкон беришса, албатта, ўзимни кўрсатаман. Мураббийлар билдирган ишончни оқлаб, рақиб дарвозасини ишғол қиламан. Мен ўйинга ҳар қачонгидан ҳам чанқоқман. Ишонч билдиришса бўлгани. Ҳозир терма жамоамизда жуда яхши имконият юзага келган. Эрон ва Хитой терма жамоалари мағлуб этилса, жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси деярли 80 фоизга бажарилади.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика