RU

Последние новости

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  9 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

Шоҳруз Норхонов: “Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз” Новости

Шоҳруз Норхонов: “Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”

Бугун миллий чемпионатимизнинг 25-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз уйида Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади. Бугунги учрашувдан олдин “Обод” жамоаси ҳужумчиси Шохруз Норхонов ўз фикрларини билдирди. 

“Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида қатнашгани сабабли ички чемпионатимизда бироз танаффус бўлди. Ушбу тўхталиш пайтида ўртоқлик учрашувларини ўтказмасдан “Сўғдиёна” жамоасига қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўтказилган машғулотлар давомида кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратдик. Тўғри, биринчи даврада ушбу жамоани ўз уйимизда мағлуб этгандик. Бугунги ўйин қандай бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. “Сўғдиёна” жамоасини ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Таркибимизда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Барча футболчилар бугунги учрашувга тайёр. Мусобақа жадвалида бизни таъқиб қилиб келаётган жамоалар ҳам меҳмонда баҳс олиб боради. Шунинг учун ҳам бугунги баҳсда иложи борича 3 очкони қўлга киритишимиз керак. Аввалдан айтиб ўтганимдек, биз учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Биринчи даврада “Сўғдиёна” уйимизда мағлуб бўлгани учун, бугун бизга қарши бор кучи билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Ушбу жамоани мухлислари яхши қўллаб-қувватлашади. Лекин биз бунга эътибор бермасдан ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга уринамиз. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини мағлуб этганимиздан сўнг, барча футболчиларни кайфияти кўтарилиб кетди. Бугун ғалаба учун майдонга тушамиз” - дейди “Обод” клуби футболчиси Шохруз Норхонов

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика