RU

Последние новости

07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  12 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  19

Шоҳруҳ Ишанов: "Локомотив"га ҳар томонлама ютқаздик" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Локомотив"га ҳар томонлама ютқаздик"

Про лиганинг 12-тури доирасидаги "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Андижон-SGS" бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Биз учун ҳам фойдали бўлди. "Локомотив"ни яхши биламиз. Ўз тарихига эга, нафақат Ўзбекистонда, балки, Осиёда ҳам топ-клуб. Кучли жамоа деб биламиз ва шунга яраша тайёргарлик қилдик. Лекин маҳорат ўз сўзини айтди. "Локомотив" бугун ҳақли ғалабага эришди. Ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Йигитларга кўрсатмалар бердик. Яна бир марта айтаман, тажриба ўз сўзини айтди.

- Саволим Сизга ёқмаслиги мумкин. Ҳимоядан ташқари жамоада ҳаммаси зўр. Иштиёқ ҳам, ҳаракатчанлик ҳам бор. Аммо ҳимоя "провал" ҳолатда.

- Саволингизга раҳмат. Бугун биз айнан ҳимоядан чиқишда кўп хато қилдик. Ҳимоячиларимиз жуда кўп тўпни йўқотишди. Тан олиш керак, тезлик борасида ҳам ютқаздик. Бироқ жамоада иштиёқ баланд. Ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун тушамиз. Рақиб танламаймиз. Шогирдларимга раҳмат айтаман. Лекин ҳимоя устида ишлаяпмиз. Шу сабабли жамоага янги мураббий таклиф қилдик. Ишни бошладик. Энди биргаликда барчасини ўзгартиришга ҳаракат қиламиз, деган умиддаман.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоага тажрибали футболчи олиб келиш нияти йўқмиди ёки клубнинг молиявий ҳолати бунга етмайдими?

- Олдик. Клубнинг шароити бунга етади. Биласиз, биз ҳусусий жамоамиз. Клуб президентига миннатдорлик билдираман. Бугунги кунга қадар нималарни талаб қилган бўлсак, барчасини қилиб беряпти. Трансферга келадиган бўлсак, катта футболчилар билан ҳайрлашдик. Уларни бошқа клублар ўзларига таклиф қилишди. Аҳамият берган бўлсангиз, ёшлар билан қолдик. Мақсадимиз - Суперлига, Про лига клубларига футболчиларни етиштириб бериш. Трансферда "Турон"да ўйнаган Ҳушнуд Авиловни таклиф қилдик. Унга ҳам раҳмат, йўқ демай жамоага келди. Андижонлик йигит, қўлидан келганча ёрдам беряпти. Қадам ва қадам барчасини тўғрилаб борамиз. Катта жамоа эмасмиз, ёшмиз. Аммо барча футболчиларга имконият бир хилда тақдим қилинмоқда. 

- Бугун жамоа биринчи даврадагидан кўра яхшироқ ўйнади ва бир қанча вазиятда бирга бир вазиятга чиқиб кетишди. Агарда таркибда Абубакир Мўйдинов бўлганида нечта гол урган бўларди?

- 77-рақамда ўйнаган Иззатилла Абдулҳақов ўз академиямиздан чиққан футболчи. "Андижон" жамоасида ёшлар таркибида ҳам ўйнаган. Иккинчи даврада уни таркибга жалб қилдик. Абубакир  Мўйдинов ҳам бизнинг академиямиздан чиққан. "Локомотив" билан ўйнаш осонмас. Таркибдаги барча футболчиларида тажриба жуда юқори. Абубакир Мўйдинов бўлганида, балки, иккита гол урган бўлармиди... Лекин жамоага аниқ ёрдам берган бўларди. Яна бир марта айтаман, бизда бошқа жамоалардан таклиф бўлса, футболчиларни ушлаб ўтирмаймиз. Уларнинг йўлини очишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз ҳам шу. Ёшларни етиштириб чиқариш

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика