RU

Последние новости

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  0 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  4 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  158 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  15 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  21 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

Шоҳруҳ Ишанов: "Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" — "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Рақибни Про лиганинг кучли жамоаларидан бири деб биламан. Йигитлар бор кучини ишга солишди, аммо тажриба эвазига "Локомотив" дарвозамизга тўртта гол урди. 

- Андижонлик ҳимоячилар ўз жарима майдонида рақибига эркин ўйин намойиш этишга йўл қўйиб беришди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Тўғри, саволингиз ўринли. Ҳимоячиларимизда бугунги баҳсда чалкашлик юзага келди, рақиб ўйинчиларини ёпишга улгурмади. Чунки рақиб дастлабки дақиқалардан тезкор ҳужумлар ташкиллаштирди. Йигитлар ҳали ёш, уларнинг маҳорати ўйиндан-ўйинга ошади, деган умиддаман. Ўйиндаги хатоларимизни кўриб чиқамиз ва бартараф этиш устида ишлаймиз. 

- Бу йил Про лигадан Суперлигага қайси жамоалар йўл олади деб ўйлайсиз?

- Биринчи фаворитлардан бири — "Локомотив". Шунингдек, "Динамо"ни эътироф этиш керак. Бизга бу лигада рақобат олиб бориш қийин, буни тушуниб етяпмиз. Лекин тўхтамаймиз. Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради.

- Яқинда жамоа Испаниядаги халқаро мусобақада қатнашаркан. Таркибдаги нечта футболчи ушбу турнирда иштирок этади?

- Таркибда 25 нафар футболчи бўлса, шундан 16 таси 2005-2006 йилларда туғилган. Ана шу ёшлар Барселонадаги нуфузли мусобақада қатнашади. Бугун ҳам асосий таркибда беш нафар ёш ўйинчи майдонга тушди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бешта ўйинчимизни алмаштирдик. Ёшларга кўпроқ имкон беришга ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика