RU

Последние новости

02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  11 02:10Финал: "Барселона" - "Реал" 2:2 (матнли трансляция)  117 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  58 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  2 21:00Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади  13

Шоҳруҳ Гадоев: «Насаф» ва унинг мухлислари ҳамиша қалбимда бўлади» Новости

Шоҳруҳ Гадоев: «Насаф» ва унинг мухлислари ҳамиша қалбимда бўлади»

Қаршининг «Насаф» клубидаги ўйинлари орқали ўзбек футболи мухлисларига танилган Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасида давом эттирмоқда.

«Қалдирғочлар» давралар оралиғида истеъдодли ярим ҳимоячини ўз сафларига қўшиб олишди. Гадоев сўнгги беш ойни Баҳрайннинг «Ал-Муҳаррақ» клубида ўтказиб, бу жамоа таркибида Қирол кубоги соҳибига айланди. Иккинчи даврадан «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қиладиган футболчи янги жамоасида 23-рақамни танлади. Эътиборлиси, у илк расмий ўйини - мамлакат кубоги доирасидаги «Металлург»га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонга тушиб, гол муаллифига айланди. Биз айнан мана шу баҳсдан сўнг Шоҳруҳ Гадоевдан интервью олдик.

- Шоҳруҳ, аввало, илк расмий ўйин ва унда урилган гол билан табриклайман. Суҳбатимиз аввалида учрашув таассуротлари билан ўртоқлашсангиз.


- Ўйиннинг қийин кечишини олдиндан билган эдик. «Металлург» сўнгги пайтларда анча кучайишга эришди. Бир неча йилдан бери деярли бир хил таркиб ўйнаб келяпти. Шунга қарамай, барча футболчилар бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Менимча, бугун жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик. Лекин олдинда жавоб баҳси бор. Хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Гарчи икки тўп фарқи билан зафар қучган бўлсакда, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Бекободда бизни янада мураккаб ўйин кутиб турибди. Ўйлайманки, бўлажак учрашувда ҳам ижобий натижа қайд этамиз. Сўнгги дақиқада урган учинчи голимиз ишимизни енгиллаштириши керак.

- «Бунёдкор» варианти қачон ва қандай пайдо бўлди?


- Ушбу клуб жиддий таклиф билан чиққанди. Бошқа вариантлар ҳам бор эди. Лекин ҳаммасини тарозига қўйиб, кейин қарор чиқардим. «Бунёдкор»дан тушган таклиф менга кўпроқ маъқул келди.

- Барибир, сиз учун жонажон бўлиб қолган «Насаф»ни ташлаб кетиш осон бўлмагандир?


- Албатта. Жуда қийин бўлди. Биласиз, «Насаф»дан кетганимдан кейин Баҳрайн чемпионатида ўйнадим. У ерда ярим йилга яқин тўп сурганимга қарамай, ўзига яраша жамоавий ютуқларга эришишга улгурдим. «Бунёдкор»га эркин агент мақомида ўтдим. «Насаф» ва унинг мухлислари эса ҳамиша қалбимда бўлади.

- «Насаф»дан таклиф тушмадими?


- Бўлди. Аммо «Бунёдкор»да ўйнашга қарор қилдим.

- Қарорни ўзингиз қабул қиласизми ёки ким биландир маслаҳатлашасизми?


- Маслаҳатлашаман.

- Сир бўлмаса ким билан?


- Дадам ва онам билан. Улар менинг энг яқин маслакдошларим ҳисобланишади. Шу пайтгача ота-онамнинг айтганларига қулоқ солиб, кам бўлмадим.

- Баҳрайн чемпионати ҳақида гапирдингиз. Ушбу биринчиликдан қандай таассуротлар қолди?


- Ўша пайтда легионер сифатида хориж клубида ўйнаш бахти насиб қилганидан хурсанд бўлгандим. Футболчи кучини ўз мамлакатидан ташқарида синаб кўриши керак. Мен шартнома имзолаган «Ал-Муҳаррақ» жамоаси Баҳрайн футболининг байроқдори ҳисобланади, десам янглишмайман. Жамоа ўз тарихида 33 маротаба мамлакат чемпионлигини нишонлаган. Шунингдек, клуб 2008 йили ОФК кубогини қўлга киритган. Ана шу ютуқларини ҳам инобатга олиб, жамоа билан қисқа муддатли шартнома имзоладим. Гувоҳи бўлганингиздек, натижалар чакки бўлмади. Қирол кубогига эга чиқдик. Мусобақа финалида «Ал-Риффа»га қарши майдонга тушдик. Манамадаги Баҳрайн миллий стадионида бўлиб ўтган учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритдик.

- Олий лигамизнинг иккинчи даврасидан нималар кутяпсиз?


- Чемпионлик ва совринли ўринлар учун жиддий кураш кечишини тахмин қилиш қийин эмас. Жамоалар иккинчи давра баҳсларига ўзгача тайёргарлик кўришди. «Бунёдкор» билан янги довонларни забт этиш ниятидаман. Вазифа фақат олий. Бу клубда бошқа мақсад бўлиши мумкин эмас. Кубокда ҳам зафар қучишни истаймиз. Жамоамнинг ана шу мусобақалардаги муваффақиятли иштирокига ўз ҳиссамни қўшишни хоҳлайман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика