Шимолий Ирландиядаги аэропортга Кайл Лафферти номи берилди
12 июн 2016 13:51
Новости
Шимолий Ирландиядаги аэропортга Кайл Лафферти номи берилди
Шимолий Ирландия пойтахти Белфаст шаҳридаги халқаро аэропорт бир кунга Кайл Лафферти номини олди.
Шу тариқа ходимлар терма жамоанинг Евро-2016даги илк ўйинини нишонлашди. Шимолий Ирландия ўз тарихида илк бор Европа чемпионати финал босқичига чиққан.
Қолган вақтда аэропорт афсонавий Жорж Бест номи билан аталади.
Лафферти – ҳозир термада бўлганлар орасида энг кўп гол урган футболчи (17та гол).
Шимолий Ирландия бугун Польшага қарши ўйнайди. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланади.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии