RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  15 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  43 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  4 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Шифокор Аброр Пирриев: "ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмас экан..." Новости

Шифокор Аброр Пирриев: "ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмас экан..."

"Локомотив" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси шифокори Аброр Пирриев кечаги ўйинда кузатилган воқеа ҳақида маълумот берди.

Кеча ўйин маҳали ҳаво ҳарорати минус 8 даражани кўрсатди. Бундай паст ҳароратда оёқ мушакларини жисмоний юкламага тайёрлаш алоҳида ёндошувни талаб килади. Яна бир муҳим жиҳат ўйин давомида оёқ мушакларининг совиб колмаслигидир. Чунки паст ҳароратда бадан совиши мушакларда моддалар алмашинувини сусайтиради, эластиклиги камаяди, мушаклар спазми юзага келади, натижада жароҳат олиш ва эски муаммолар кучайишига сабаб бўлади. Бу вазиятда муҳим омил футболчининг об-ҳавога мос кийинишидир. Шу сабабли ўйиндан аввал футболчилар учун ўйин кийимларига мос қилиб "гамаш" (спортивные калготки) тайёрлаб қўйилганди.

Майдонга чиқишдан аввал эса бундай "гамаш"ларни кийиш мумкин эмаслиги айтилди. Ўйин комиссари ва инспекторига мурожаат килиб, шифокор сифатида фикримни айтарканман, улар "мумкин эмас"дан нарига ўта олишмади.

Жуда кўп халқаро ўйинларда бевосита иштирок этганман. Шундай, паст об-ҳавода гамаш кийиб ўйналган ҳолатлар кўп бўлган. ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмаслиги... Қолаверса, футболдаги кийиниш коидалари ўйинчининг саломатлигини асрашга каратилган. Шундай экан, паст об-ҳавода баданни совуқдан асраш учун ўйин кийимига мос, ички спорт кийимларни тақиқлаш тўғри эмас.

Чемпионатимизнинг охирги турлари ҳамда кубок баҳслари худди шундай совуқ об-ҳавода ўтиши тайин. Шундай экан, футболчиларимизнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда мутасаддилар ушбу ҳолатни эътиборга олишади деган умиддаман", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида



Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика