RU

Последние новости

20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  1 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  25 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

Шерзод Темиров «Пахтакор» 2-бўлимни суст бошлаганини чарчоқ, дея баҳолади. Хюистра буни инкор қилди Новости

Шерзод Темиров «Пахтакор» 2-бўлимни суст бошлаганини чарчоқ, дея баҳолади. Хюистра буни инкор қилди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Турон» (3:1) учрашувидан сўнг «шерлар» жамоаси ҳужумчиси Шерзод Темиров фикрларини билдириб ўтди.

У дастлаб ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугун «Турон» жамоаси ҳам ўзининг яхши жамоа эканлигини кўрсата олди. Аутсайдер дегани бу рақиб жамоага бемалол очко беради, дегани эмас. Бугун жуда ҳам қийин ўйин бўлди. 1-бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда 2-3 та вазиятдан тўғри фойдаландик ва ғалаба қозондик.

— Нима деб ўйлайсиз, ушбу учрашувда «Пахтакор» ўзининг максимал кучини кўрсатдими?

— Андижондан қайтганимиздан сўнг тикланиш қийин бўлди. Энди яна мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қилишда давом этамиз.

— «Андижон» билан ўйиндаги мағлубиятни тасодиф дейиш мумкинми?

— Тасодиф? Ўша ўйинда ҳам вазиятлар бўлди. Лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Шуни ҳисобига ютқаздик. Улар ўз вазиятидан фойдаланиб, ғалаба қозониб кетишди.

— Ушбу ўйинда «Пахтакор» иккинчи бўлимни бироз кучсизроқ бошлади ва шунинг эвазига «Турон» гол уриб кетди...

— Бу чарчоқ билан боғлиқ.

— Чарчоқ биланми? Мураббийнинг танаффусдаги кўрсатмаси қандай эди? Яъни ҳимоявий ўйин кўрсатиш ҳақида...

— Йўқ, бизда ҳеч қачон ҳимоявий ўйин бўлмаган. Фақат ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Шерзод Темировнинг фикрларини хусусида «Пахтакор» жамоаси бош мураббийи Питер Хюистрадан изоҳ сўрадик.

"«Турон»нинг ўзгаришлари бевосита бизнинг ўйинимиз ўзгаришига олиб келди. Тўлиқ ҳудудларни ёпган ҳолатда ҳужум қилишнинг имкони йўқ. Жуда қийин. Жисмоний томондан муаммо йўқ. Футболчилар жуда яхши ҳолатда", — деди Хюистра.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика