RU

Последние новости

21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  0 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  30 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  17 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  4 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0

Шерзод Насруллаев: “Ғаниев ва Шукуров "Насаф" футболчиларига юқори кайфият улашишди” Новости

Шерзод Насруллаев: “Ғаниев ва Шукуров "Насаф" футболчиларига юқори кайфият улашишди”

Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси қайта тикланади.

Эндиликда жамоалар машғулотларга жиддий киришишлари табиий. Боиси, ҳали олдинда уларни бутун бошли мавсум кутмоқда. “Насаф” клуби футболчилари ҳам куни кеча коронавирусга тест топширишди ва машғулотларни бошлаб юборишди. “Аждарлар”нинг иқтидорли футболчиси Шерзод Насруллаев бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўтган вақт мобайнида осон бўлмаган даврни бошдан кечирдик. Нафақат биз балки, барча жамоалар уйда якка тартибда машғулотларни олиб боришга мажбур бўлди. Мен ҳам карантин пайтида уйда индивидуал тарзда машқларни бажардим. Барибир катта футболни ҳаммамиз соғиндик. Машғулотларсиз, футболсиз очиғи зерикиб қолдик. Менимча, бунақа мажбурий катта танаффус ҳали бўлмаган бўлса керак. Мана секин-аста машғулотларни бошладик. Эндиликда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Лекин, кўп футболчилар спорт формаларини йўқотиб қўйди.

Шукурки, ҳеч биримизда коронавирус аниқланмади ва ҳамма соғлом чиқди. Барча футболчилар ва жамоа аъзолари қатъий гигиена талабларига риоя қилмоқда.

Чемпионат бошлангач ким қандай ҳолатда эканлигини билиб оламиз, унгача хулоса чиқариш қийин.

Азиз Ғаниев ва Отабек Шукровларнинг жамоамиз машғулотларига қўшилганидан хурсандман. Улар футболчиларга кўтаринки кайфият улашишди. Жамоадаги айрим ёш футболчилар учун бу орзу саналарди. Бир томондан ёшлар уларга қараб интилади.

Мухлисларга биринчи навбатда соғлик ва саломатлик тилайман. Ишқибозларсиз футбол худди ўртоқлик учрашувидек туюлади. Ўз суюклиларимизни стадионда кўришга ўрганиб қолгандик. Энди уларсиз қандай бўларкан буни вақт кўрсатади”,- дейди Шерзод Насруллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров "Насаф"да        

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика