RU

Последние новости

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  2 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  19 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  23 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  10 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  5 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

Шерзод Каримов: "Чиройли голлар таваккал қабул қилинган қарорларнинг маҳсулидир" Новости

Шерзод Каримов: "Чиройли голлар таваккал қабул қилинган қарорларнинг маҳсулидир"

Суперлиганинг ўтган турида дарвозаларга бир-биридан чиройли голлар урилди.

Шерзод Каримовнинг "Навбаҳор" жамоасига дарвозасига бурчак зарбасидан  киритган тўпи шубҳасиз турнинг энг чиройли голи бўлди десак янглишмаган бўламиз. Равшан Ҳайдаров мураббийлигида ўз ўйинини топи бораётган "Сурхон" аввалгидек очколар улашаётгани йўқ, ҳар бир турда рақибларига муносиб қаршилик кўрсатган ҳолда очколарни жамғаришга интилмоқда. Биз бу борада жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Шерзод Каримовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Навбаҳор" билан ўйин ҳақида.

Футболимизда пандемия туфайли юзага келган танаффус сабабли анча вақт дам олдик, ўйин амалиёти кам бўлди. Шу боис ўйинга киришиб олишимиз қийин кечди. Дастлабки 15-20 дақиқада рақибнинг босимига туриб бера олдик. Боз устига биринчи бўлимда ҳаво анча иссиқ эди.

Равшан Ҳайдаров келгач ўйинимиз ижобий томонга ўзгарди.

Равшан ака билан аввал ҳам "Пахтакор"да бирга ишлаганман. Жуда катта тажриба ва кўникмага эга мутахассислар, улардан ҳар бир футболчи кўп нарса ўрганса бўлади. Биринчи галда интизомни йўлга қўймоқдалар, майдонда тартибли ҳаракат қилишимизни истамоқдалар. Болларга ишонч билан тўп тепишни, охиригача курашишни тушунтирмоқдалар. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Олдинда кутаётган ўйинларда ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз.


Учрашувдаги ташкилотчилик масаласи

Марказлашган ҳолатда чемпионатни давом эттирмоқдамиз. Ташкилотчилик яхши бўлди деб ўйлайман. Барчаси жойида, майдон ҳам яхши. Тўғри, фақат бироз иссиқ бўлганини ҳисобга олмаганда барчаси яхши.

Чиройли голлар қандай юзага келади?

Одатда чиройли голлар кўп ҳолларда таваккал қарорлар сабаб урилади. Ўша вазиятда жамоадошларим рақиб дарвозабонига ҳалақит қилишди, натижада тўп мен ўйлагандек дарвоза тўридан жой олди. Яқинда ўғил фарзандли бўлдим, голимни фарзандимга бағишладим. Бундай услубда аввал ҳам гол урганман. "Пахтакор"да тўп тепаётган чоғимда АГМК дарвозасига ҳудди шундай тўп киритганим ёдимда.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика