RU

Последние новости

21:22Салоҳ "Интер" билан ўйинни ўтказиб юборади. Вингер "Ливерпуль"нинг ЕЧЛ қайдномасига киритилмади  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  17 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  8 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3

Шерзод Файзиев: "Оила даврасида зерикишга ҳожат бўлмаяпти" Новости

Шерзод Файзиев: "Оила даврасида зерикишга ҳожат бўлмаяпти"

Суперлиганинг барча клублари қатори "Локомотив" футболчилари ҳам карантинни ўз уйларида ўтказишяпти.

Карантин қандай ўтаётгани, уйда нима машқлар бажараётгани ҳамда футболни қанчалик соғинганини билиш мақсадида жамоа ҳимоячиси Шерзод Файзиев билан боғландик. 


- Карантиндаги вақт қандай ўтяпти? Нималар билан бандсиз?

- Ҳамма қатори мен ҳам каратинни уйда, оилам даврасида ўтказяпман. Оиламиз кўпчилик, шу боис зерикишга ҳожат қолмаяпти. Одатда фарзандларим ва жиянларимни ўйнатиш билан чалғияпман. 


- Ўз формангизни сақлаб туриш учун қандай машқлар бажаряпсиз?

- Жамоамиз мураббийлар штаби ҳар бир футболчига уйда бажарса бўладиган алоҳида дастур ёзиб берган. Мен ҳам шу бўйича индивидуал машғулот ўтказяпман. Жиянларим ҳам футболчи, биргаликда тўп тепяпмиз.

  

- Футболни қанчалик соғиндингиз?

- Жудаям соғиндим. Ахир футболга ҳаётимни бағишлаганман. Насиб қилса тез орада яна яшил майдонга қайтамиз. 


- Нима деб ўйлайсиз, карантиндан кейин ўйин ритмига тушиб олиш қийин бўладими?

- Бу энди карантин қачон тугаши ва Суперлига ўйинлари қачондан давом этишига боғлиқ. Ҳозир эса ҳаммамиз аввало соғликни ўйлашимиз керак. Барча уйда қолиб карантин қоидаларига амал қилса, коронавирус балосидан шунча тез қутуламиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика